1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни йиғлатган ҳодисалар

10:10 / 15.11.2018 6244 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умматларига шафқатларидан йиғлашлари

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат қудсий сабаблар билан йиғлаганлар:

1. Аллоҳ қўрқувидан.

2. Қуръони каримни эшитиб.

3. Аллоҳ севгисидан.

4. Вафот этган кимсага марҳаматларидан.

5. Умматларига бўлган шафқатларидан йиғлаганлар.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссалом ҳақларидаги:

"Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни, менинг динимдадир). Ким менга исён қилса, яна Ўзинг Мағфиратли, Меҳрибонсан (яъни, ундай кимсаларни ҳам Ҳақ Йўлга ҳидоят қилишга қодирсан)" (Иброҳим сураси 36-оят).

Исо алайҳиссалом ҳақларидаги:

"Агар уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг Қудрат, Ҳикмат эгасидирсан" (Моида сураси 118-оят) оятларни ҳам тиловат қилдилар.

Кейин қўлларини кўтариб: "Аллоҳим! Умматим, умматим..." деб йиғлай бошладилар. Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга амр қилди: "Эй Жаброил! Расулим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига бор! Раббинг унинг нима учун йиғлаганини яхши билади, сен ундан нима учун йиғлаганини сўра!"

Жаброил алайҳиссалом Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, нима учун йиғлаганларини сўрадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссаломга сабабини айтдилар. Ҳар нарсани яхши билувчи Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга амр қилди: "Эй Жаброил! Муҳаммаднинг ёнига бор! Унга: "Албатта, Биз яқинда умматинг ҳақидаги нарсадан сени рози қиламиз ва сени унутмаймиз", дегин!"

Муслим ривоят қилган.


“Пайғамбаримизни йиғлатган ҳодисалар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
164. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ҳунайн кунида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимлашда баъзи одамларни бошқалардан устун давоми...

6764 14:10 / 22.03.2019
. . .Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У кишига Абу Саъийд алХудрий розияллоҳу анҳу.Мен давоми...

4758 13:30 / 23.08.2020
Маҳси ndash маълум ва машҳур оёқ кийими. У оёқни тўпиғидан юқорисигача яхшилаб бекитиб туради. Совуқдан ва турли нопокликлардан сақлайди. .Маҳси, деб номланмаса ҳам, давоми...

2882 16:30 / 01.12.2019
. .Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг давоми...

3268 13:30 / 13.09.2020