1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Макка масжидларидан бирида мавлид маросими ўтказилди

14:30 / 10.11.2018 3079 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни мусулмонлар Макка масжидларидан бирида мавлид маросимини ўтказиш учун тўпланиб, бизнинг севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бағишланган нашидаларни айтишди. Бу ҳақда IslamNews ахборот агентлиги хабар берди.

Шундай қилиб, маккаликлар Рабиул аввал ойи биринчи кунининг кириб келиши – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларини кутиб олишди.

Кўпчилик мусулмонлар ушбу муқаддас ойда турли хил тадбирларни ўтказишади.

Нашрнинг хабар беришича, айрим мусулмон мамлакатларида мавлид маросимлари анча дабдабали ва бутун ой давомида бўлиб ўтади: шаҳарларда Қуръон оятлари ёзилган плакатлар илинади, масжидларда одамлар тўпланиб, диний нашидалар айтилади,   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  ҳаёт йўллари ҳақида маърузалар қилинади.


Islom.uz портали таҳриррияти

Мавзуга оид мақолалар
ТАЪЗИЯ Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидирhellip Бугун islom.uz порталининг техник давоми...

11634 13:14 / 08.07.2017
Азиз китобхонлар, эртага ndash 8 сентябрь шанба куни соат 1000да .Hilol, нашриётининг тадбирлар залида нашриётимизда чоп этилган янги китоблар ва медиа маҳсулотлар давоми...

4043 12:43 / 07.09.2018
Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ2022 олдидан Саудия Арабистони тўрт йиллик мусобақада иштирок этиш бўйича муҳим янгиликни эълон қилди.Саудия Арабистони ҳукумати давоми...

1698 22:34 / 21.10.2022
Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий давоми...

2046 22:00 / 19.11.2021