1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қозоғистон жанубида бир йўла иккита масжид очилди

11:11 / 10.11.2018 2729 pdf Ўқиш режими + -

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида бир йўла иккита янги масжид очилди. Бу ҳақда azan.kz нашри хабар берди.

Кеча, муборак жума куни, Шуй тумани Полвон Шолак қишлоғида янги масжиднинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда Қозоғистон Мусулмонлар диний идораси раиси  Серикбай кажи Ораз ҳамда маҳаллий имомлар, таниқли бахшилар ва қишлоқ аҳолиси иштирок этишди. Раис ушбу масжиднинг қурилишига бош-қош бўлганларнинг ҳаққига дуо қилиб, алоҳида миннатдорчилик изҳор қилди.

“Муҳтарам жамоат! Бугун нафақат Полвон Шолак қишлоғи аҳли, балки бутун мамлакатимиз мусулмонлари учун байрамдир. Ким Аллоҳ йўлида масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда унинг мислини қуради. Яна ҳадиси шарифда айтилишича, одамлар бир-бирлари билан саломлашадиган, ҳар бир иш Аллоҳнинг номи билан бошланадиган ва тилларидан ҳамиша миннатдорчилик ёғиладиган жамоатнинг бошига ҳеч қачон кулфат ёғилмайди. Биз ушбу эзгуликларни ўз анъаналари ва онгига сингдирган мусулмон халқмиз. Аллоҳ таоло халқимизни қўллаб-қувватласин. Янги масжид ҳам яхшилик йўлида унинг қавмига хизмат қилсин. Омийн!" – деди Серикбай кажи Ораз ўз нутқида.

Янги масжидда бир вақтнинг ўзида 400 нафар киши намоз ўқий олади.

Шунингдек, жорий йилнинг 8 ноябрь куни Тароз шаҳрида ҳам ўз бағрига 800 кишини сиғдира оладиган "Наметбай" масжидининг очилиши ҳам бўлиб ўтган.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Azan.kz
Мавзуга оид мақолалар
2019 йилда Канаданинг Альбертлар университетининг ботаника боғида Оға Хон номидаги мусулмонлар боғининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу шимолда жойлашган давоми...

2810 14:20 / 11.12.2018
2025 йил 8 апрель куни Доҳа шаҳрида .XIДоҳа Ислом молия конференцияси, бўлиб ўтади. Унда ислом молияси бўйича мутахассислар, давлат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, давоми...

850 12:19 / 07.04.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон арРабиа бошчилигидаги делегацияни давоми...

2992 19:13 / 29.09.2022
2025 йилги муборак Рамазон ойида Республикамиз масжидларида хатми Қуръон тадбирларида иштирок этувчи қориларни саралаб олиш мақсадида барча вилоятларда давоми...

1137 17:14 / 17.02.2025