1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жанубий Кореяда “Ҳалол” озиқ-овқат саноати ривож топмоқда

15:05 / 08.11.2018 2689 pdf Ўқиш режими + -

Хитой мамлакатидан сайёҳлар оқими кескин пасая бошлаганидан сўнг Жанубий Корея ҳалол туризмни ривожлантиришга катта эътибор қарата бошлади. Religion News Service нашрининг хабарига кўра, гарчи маҳаллий аҳолининг эътирозига сабаб бўлса-да, мамлакат раҳбарияти мусулмонларни жалб қилишда янги қадамларни ташламоқда.

Мамлакат пойтахти Сеулда ҳалол ресторанлар жойлашган мусулмонларнинг алоҳида кўчаси борлиги кўпчиликка номаълум. Бундай муассасаларнинг кираверишига махсус яшил ёрлиқ осилган бўлиб, у Корея Республикаси мусулмонлар федерациясидан “ҳалол” сертификатини олганлиги ёки унга амал қиладиган мусулмонларга тегишли эканлигини  билдиради. Бошқа ҳудудларда бинафша рангдаги ёрлиқни учратасиз, бу – ушбу муассасада ҳалол емак борлиги, аммо бугун сиз бу ерда тановвул қила олишингизга кафолат йўқлигини билдиради.

Бундай ёрлиқлар Жанубий Корея ҳукуматининг мамлакатга кўпроқ мусулмон сайёҳларни жалб қилишга қаратилган ташаббусидир. Бундан ташқари, яқинда Кореяда кенг миқёсдаги Ҳалол таомлар фестивали ўтказилди. Унда мусулмонлар учун ҳалол ошхонаси бўлган 100 та умумий овқатланиш муассасаси тақдим этилди. Давлат оммабоп сайёҳлар келадиган ҳудудларга намозхоналар қуриш учун 175 000 АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарф қилди.

Сайёҳлик агентликлари ҳам мусулмонларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, туристик пакетларни уларнинг талабларига мослаштиришмоқда.

АҚШ билан муносабатлардаги инқироз мусулмонларга мўлжалланган туризмнинг ривожланишига илк сабаб бўлди. Хитой ҳукумати ўз фуқароларига Жанубий Кореяга боришни тақиқлашга мажбур бўлган эди. Бундан мамлакат иқтисодиёти 6,8 млрд. АҚШ доллари йўқотди, бу Жанубий Корея ҳукуматини Шарқдаги мусулмонларга ўз эътиборини қайта йўналтиришга мажбур этди.

Бироқ бир қарашда рисоладагидек кўринган мамлакат ичидаги вазият анча мураккаб. 2018 йилдаги Пхёнчхандаги Олимпия ўйинлари пайтида маҳаллий аҳолининг норозилиги сабаб, мусулмонлар учун намозхоналар қуришдаги сайёҳлик ташкилотларнинг ташаббуслари амалга ошмай қолганди. Кореянинг собиқ президенти Парк Гюн-ги ислом қонун-қоидаларига мувофиқ равишда фаолият юритадиган кушхоналар қуришга уринган эди, аммо бу ғоя ҳам оммавий намойишлар туфайли амалга ошмади.

Сеул масжидларидан бирининг уламоси Бо Ра Оланинг айтишича, христианлар минтақада аҳолининг исломлашиб бораётганидан қаттиқ ташвишда, шу сабабдан ҳам улар оммавий намойишлар уюштиришмоқда. Мамлакатдаги мусулмонларнинг сони аслида эса бор-йўғи 0,2 фоизни ташкил этади.  


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, 13 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Жиззах вилоятига ташрифлари бошланди.Сафар давомида Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

2068 16:10 / 13.08.2021
Президент фармонига мувофиқ марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф олий даражали .Имом Бухорий, ордени билан тақдирландилар. Бугун ушбу мукофотни .Шайх давоми...

1923 14:55 / 30.08.2023
Халқаро ташкилотлар томонидан тайёрланган ҳисоботга кўра, 2020 йилда бутун Европада исломофобия ва мусулмонларга қарши ҳаракатлар кучайгани давоми...

3615 09:26 / 05.01.2022
Корея сайёҳлик ташкилоти мусулмон зиёратчиларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида, ҳар йили ўтказиладиган .Корея ҳалол ресторани 2021, ҳафталигини ўтказади.2015 давоми...

2138 11:00 / 26.08.2021