1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тибетлик мусулмонлар ҳақида 5 та факт

11:08 / 08.11.2018 3755 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тибет тарихи деганда бу ердаги аксарият аҳолининг дини бўлгани учун эмас, балки кўпчилик тибетлик тарихчилар буддавий руҳонийлар бўлгани сабабли, тасаввуримизда доим буддавийлик гавдаланаверар эди. Бироқ тибет аҳолисининг тахминан 2-3% мусулмонлар ташкил қилади. Биз Катманду, Непалдаги тибет мусулмонларининг оқсоқоллари Муҳаммад Иброҳим ва Абдул Раҳмон Батлар билан учрашдик, улар бизга тибет мусулмонларининг унчалик катта бўлмаган жамоатлари ҳақида қуйидаги фактларни сўзлаб беришди.

1. Мусулмонлар ҳамиша Тибетдаги буддавийлар билан тинч ҳаёт кечириб келишган. 

Баъзи бир манбаларга қараганда, XIV ва XVII асрлар ўртасида Непал, Хитой ва Ҳиндистондан мусулмон савдогарлар Тибетда келиб жойлашишган, бошқа мусулмонлар эса у ерда деярли минг йил мобайнида ҳаёт кечиришган. Энг қизиғи, мусулмонлар худди тибетлик буддавийлар каби ўз маданиятларини сақлаган ҳолда узоқ вақт давомида мамлакатнинг ажралмас қисми бўлишган.

Лхасада тўртта масжид, Шигадзе ва Цэтанеда икки масжид бор –  уларнинг бари тибет меъморчилик услубида бунёд этилган.  Лхаса ва Шигадзеда, шунингдек бир қатор ислом мактаблари, мадрасалар жойлашган.

Бугунги кунда Кашмирда тибет мусулмонларининг энг катта жамоаси истиқомат қилади. Қолган унча катта бўлмаган жамоалар Катманду, Дарджилинга ва Калимпонга атрофларида сочиб ташланган. Кўпчилиги Тибетда ҳам қолган. Деярли уларнинг ҳаммаси бир-бири билан оилавий муносабатлар ва жамоат ришталари билан боғланган.

2. Тибет мусулмонлари ҳамиша мақтовга сазовор бўлган. 

Айтишларича,  Далай-лама V мусулмон савдогарларни, уларга имтиёзлар ва Лхасада масжид ва қабристон қуриш учун ер тақдим этган ҳолда,  Тибетда қолишни таклиф қилган экан. Мусулмонлар, шунингдек солиқлардан ҳам озод қилинган.

Алалоқибат, у ерда қўним топган маҳаллий мусулмон жамоати катта эркинликлардан фойдаланишган. Улар жамоат аъзоларидан сайланган беш кишилик Қўмитани ташкил этишади. Бу Қўмита жамоатнинг ички ишларини бошқаради ва шариат қонунлари асосида келишмовчиликларни ҳал этади. 

Ҳозирда у ерда тибетлик мусулмонлар ҳақида юқори фикр мавжуд. Муҳаммад Иброҳимнинг сўзларига кўра, тибет етакчиси фақат мусулмон қассоб унга етказиб берадиган ҳалол гўштдан истеъмол қилган ва у бу гўштни бошқасидан покизароқ, деб ҳисоблаган. 

3. Тибет мусулмонлари қувғиндаги тибет маданиятини сақлаб қолишга кўмак беришди.

1950 йилда Тибет хитойликлар томонидан қўшиб олинганидан кейин бутун дунёдаги  тибетлик жамоалар ўз миллий мероси, маданияти ва тилини сақлаб қолишга жуда катта куч сафарбар қилишди ва, бунда тибетлик мусулмонлар ўрни катта бўлди.

Катманду жамоатчилиги оқсоқолининг миллий либосини кийган рафиқаси ўз уйида мени тибет чойи билан меҳмон қилди. Непалда туғилган барча одамлар, шу жумладан ёшлар, тибет тилида гаплашишган. Девордаги Қуръони карим оятларидан ташқари уйдаги барча ашёлар ҳар қандай бошқа тибет уйида кўрадиганингиздан асло фарқ қилмайди.

4. Тибетлик мусулмонлар ўзларининг қувғин қилинишларини ҳижрат деб қабул қилишади.

Жамоат оқсоқолининг гапларига кўра, уларни келиб чиқиши ҳинд, непал, хитой бўлган чет элликлар деб қабул қилган  хитой ҳукумати билан  улар муаммоларга дуч келишган. Уларнинг савдолари ҳозир ҳам яхши кетмоқда, сиёсий кескинликнинг асло таъсири йўқ. Ҳиндистон ва Непалга қайтишга рухсат сўраб илтимос билан мурожаат қилишларига ўз динлари ҳақидаги қайғуриш сабаб бўлган.  

“Миграциянинг асосий сабаби диндир, шунинг учун у бизлар учун ҳижрат деб ҳисобланади десак, асло муболаға бўлмайди”,  – дейди менга Непалда туғилган жамоатнинг кенжа вакили Аҳмад Камол. 

5. Тибетлик мусулмонлар Катмандуда Мусулмонлар фаровонлиги ассоциациясига асос солдилар.

Гарчи Мусулмонлар фаровонлиги ассоциацияси норасмий равишда анчадан буён фаолият юритаётган бўлса-да, ушбу ноҳукумат ташкилотининг Непалда рўйхатдан ўтганига унчалик кўп вақт бўлгани йўқ. Бюджет чегаралангани боис, у асосий эътиборни таълимга қаратмоқда. Ҳадя ва эҳсонлар жамоат аъзоларидан Закот жамғармаси, шунингдек тибетликлар ва тибетлик бўлмаганларнинг стипендияси учун  йиғилади, бунда уларнинг 90% фақат мусулмонларга берилади.

Хориж материаллари асосида тайёрланди.


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Яҳё ибн Маъийн қачон ҳаж қилса, Маккага Мадина йўлидан борар ва қайтишда ҳам Мадина йўлидан қайтар эди. 233 ҳижрий санада ҳаж қилиш учун йўлга чиққанида ҳаждан олдин давоми...

2279 11:45 / 17.02.2019
Айни кунларда юртимиздаги баъзи бозорлар ва озиқ ndash овқат дўконларида маҳсулот олиш учун навбатда турган кишиларнинг кўплигини кўриб ҳайрон қоласан. Гоҳида давоми...

3548 11:00 / 03.04.2020
СаволАссалому алайкум, мен Хоразм вилоятининг Гурлан туманиданман. 60 ёшга қадам қўйган аёлман. Саволим шуки, бизлар ҳар йили ёз ойларида 3040 нафар хотинқиз ва 56 давоми...

2124 16:45 / 20.02.2020
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қиладиҲаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор. Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган давоми...

1888 09:10 / 24.08.2019