1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сабр қилишнинг дунёю охират учун фойдалари

10:30 / 23.05.2021 4728 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда бизгагина қайтарилурсиз” (Анбиё, 35). 

Инсон табиатан ҳар доим ёш, соғлом ва гўзал бўлишни, ҳаловатли муҳитда яшашни истайди.  Лекин ҳар бир банда Аллоҳ таоло томонидан қарилик, касаллик билан синалади. Хотиржамликдан маҳрумлик ва бахтсизлик билан имтиҳон қилинади ҳамда охир-оқибатда ширин жонини Аллоҳга топшириб, Буюк Роббисига қайтади...

Аллоҳнинг бу қоидасини ўзгартирадиган бирор куч бўлмагани учун, маълуму машҳурлар ҳам бу ҳолатларни бошдан кечирадилар ва оқибат Азроилга бўйсуниб, дунё билан видолашадилар.

Иймон нигоҳи билан қаралганда...

Суҳайб розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мўминнинг ишига ажабланаман. Унинг барча ишлари (ҳолатлари) унинг учун хайрлидир. Агар унга хурсандлик етса шукр қилади. Натижада унга яхшилик бўлади. Бордию мусибат етса сабр қилади ва бу ҳам унга хайрли бўлади. Бу фақат мўмингагина хос. Аллоҳнинг мусулмон учун белгилайдиган ҳар бир тақдири хайрлидир» (Муслим ривояти).

Аллоҳнинг тақдирига кўниб, хоҳиш-иродасига таслим бўлганларнинг ҳамма иши яхши бўлади. Улар ўзларига соғлик ва хотиржамлик каби чиройли нарсалар келганида, бу неъматларни Аллоҳдан билиб шукр қиладилар. Бошларига хасталик ва фалокат каби нафсига ёқмаган ёмонликлар келганида, уларни Аллоҳдан келган синов сифатида қабул қиладилар ва сабр қиладилар. Оқибатда ҳар иккиси ҳам улар учун хайрлидир. Чунки шукр қилганлари учун шукр савоби, сабр қилганлари учун сабр савобини оладилар ва ҳар икки ҳолатда ҳам фойда кўрадилар.

Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи ва салламнинг завжалари Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бундай деган эканлар: «Мусулмон кишига етадирган ҳар бир мусибат, ҳаттоки баданининг бирор ерига кирган тикан ҳам, унинг гуноҳига каффорат бўлғусидир!»  (Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан бундай деб нақл қиладирлар: «Мусулмон кишига етадирган ҳар бир машаққат: дард, ташвиш, қайғу, азият ёҳуд ночорлик ва ҳаттоки (баданига) кирган тикан ҳам, Аллоҳ таоло даргоҳида унинг гуноҳларига каффорат бўлғусидир!» (Бухорий)

Абдуллоҳ ибн Каъбнинг оталаридан нақл қилишларига кўра,  Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи ва саллам бундай деган эканлар: «Мўмин одам шамолда гоҳ эгилиб, гоҳ қаддини тиклаб олувчи сабза гиёҳ монанддир, мунофиқ эса, мўртлиги сабабидан бир қаттиқ шамолдаёқ синиб кетувчи арз (кедр) ёғочига ўхшайдир!» (Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи ва саллам бундай деган эканлар: «Аллоҳ таоло қайси бандасига яхшиликни раво кўрса, ўшанга бирор мусибатни юборади». (Бухорий ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳо бундай деб айтганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи ва салламдек қаттиқ дардга чалинган одамни кўрмаганман».

Абдуллоҳ ибн Аббос бундай дейдилар: «Расулуллоҳни бетоб бўлиб қолганларида кўргани бордим. У зот жуда оғир дардга чалинган эдилар. Шунда мен: «Сиз жуда оғир дардга чалинибсиз, чунки, Аллоҳ таоло сизга (бунинг учун) икки баробар кўп савоб ато этади, – деган эдим, Расулуллоҳ менга жавобан – Қайси бир мусулмоннинг бошига мусибат тушса, унинг гуноҳлари дарахт япроқлари каби дув тўкилади», – дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яна бир шундай ҳадис ривоят қилинади:

Бир беморнинг оғриқдан инграгани тасбеҳ, овози таҳлил (зикр), сўлғинлиги садақа, беморлик ётоғида ётиши ибодат ва (машаққат билан)  ўнгга ва чапга ўгирилиши Аллоҳ йўлида қилинган жиҳод. Аллоҳ таоло фаришталаридан бирига шундай дейди: “Бандамга соғлигида адо этган ва бетоблигида бажаролмаган ибодатларидан мукаммалини адо этгандек (савоб) ёзинг. Соғайиб оёққа турганида, ҳеч қандай гуноҳи бўлмагандай бўлсин”, (Дайламий ривояти).

Ато ибн Рабоҳ дейдилар:

“Абдуллоҳ ибн Аббор розияллоҳу анҳу менга дедилар: “Сенга жаннати аёлни кўрсатайми?” “Ҳа, кўрсатинг”, – дедим.  Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: “Шу ёш аёл бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келди ва сўради: “ Мени беҳушлик (дарди) тутади ва уст-бошим очилади. Мен учун Аллоҳга дуо қиласизми?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай  дедилар: “Истасанг сабр қил, мукофотига жаннат билан тақдирланасан. Истасанг сенга шифо сўраб дуо қиламан”. Аёл: “Мен сабр қиламан, лекин уст-бошим очилади. Шунинг учну дуо қилинг”, деди.  Расулуллоҳ уст-боши очилмаслиги учун дуо қилдилар, аёлнинг уст-боши очилмади. (Бухорий, Муслим ривояти).

Севикли пайғамбаримиз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Ғурбатда бемор бўлган ғариб киши  кўзларини очиб атрофи ҳеч кимни кўрмаса (ғамга ботса) Аллоҳ унинг ҳар нафасига 70000 савоб ёзади ва 70000 гуноҳини кечиради(Дайламий ривояти).

Беморлик ва мусибат учун ажру мукофотлар бисёр бўлса-да, биз Аллоҳдан сидқидилдан яхшилик ва ҳаловат сўраб дуо қилайлик. Зеро, дунё ва охиратда яхшилик, хотиржамлик, фаровон ризқ-насибали бўлиш ҳам Роббининг бандасига марҳамати ва неъматидир.  Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп такрорлаган қуйидаги дуони ўқишда бардавом бўлайлик: “Аллоҳума, Роббана атина фид-дуня ҳасанатан ва фил-ахироти ҳасанатан ва қина азабан-нар”.


Аҳмад Томир Хўжа


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Араб тилида .фатво, сўзи қийин саволга жавоб бериш маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга .фатво, давоми...

5267 11:04 / 18.01.2020
Назр ибн Исмоил айтади .Бир жанозада Умар ибн Заррни кўриб қолдим. Атрофини одамлар ўраб олишган эди. Маййит қабрга қўйилганда Умарнинг кўзи ёшланди. Сўнгра давоми...

1862 08:00 / 18.11.2019
Абу Воил Салама ибн Шақиқдан ривоят қилинади .Асвад ибн Ҳилолнинг олдига кириб, .Қанийди сен ҳам, мен ҳам бу дунёдан ўтиб кетган бўлсак,, дедим. У .Жуда ёмон сўз давоми...

2352 07:12 / 09.09.2019
Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сидқидилдан шаҳидликни сўраса, гарчи кўрпасида ўлса ҳам, Аллоҳ давоми...

3398 08:45 / 11.02.2019
Аудиолар

210864 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130129 14:35 / 11.08.2021