1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Яширин садақа

10:10 / 03.11.2018 3296 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрати Алининг набираси Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин одамлар таниб қолмаслиги учун тунда қиёфасини ўзгартириб, амакиваччасининг уйига келиб, сақада қилиб кетар эди. Амакиваччаси эса ҳар доим: “Али ибн Ҳусайн менга силаи раҳм қилмайди, Аллоҳ уни яхшилик билан мукофотламасин”, дер эди. Али буни эшитар экан, аммо сабр қилиб, садақа қилаётган киши ўзи эканини унга билдирмасди.

Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин вафот этгач, амакиваччасининг уйига узоқ йиллар давомида келиб турган садақа тўхтаб қолди. Шунда амакиваччаси ўша одам кимлигини билди. Унинг қабрига бориб, узоқ йиғлади.

Инсоф

Яҳё ибн Аксам айтади: “Халифа Маъмун билан унинг боғида сайр қилдик. У сояда, мен эса офтобда юриб борар эдик. Қайтаётганимизда эса у офтобда, мен сояда юриб келдик. Шунда мен айланиб, қуёш тушиб турган тарафга ўтиб олдим-да, халифани соя томонга ундадим. Аммо халифа: “Бу инсофдан эмас. Боришда мен сояда юрдим, энди қайтишда сен сояда келасан”, деди”.


“Солиҳлар гулшани” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу сарлавҳа остида ақийдага тегишли китобларимизда Аллоҳ ҳақида ва У Зотга тегишли масалалар ҳақида баҳс юритилади. Жумладан, қуйидаги масалалар тақдим қилинади. давоми...

2818 17:29 / 12.07.2019
Авн ибн Заквон айтади .Зурора ибн Авфо бизга бомдод намозини ўқиб берди. .Эй бурканиб ётувчи,ни ўқиб, Муддассир сураси, 1оят .Қачонки сурга пуфлансаhellip, оятига давоми...

3470 17:00 / 05.06.2022
Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдилар. Тасаввур қилинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафар қилишдан ҳам ажиб давоми...

2874 17:00 / 25.02.2022
Шайх Муҳаммад Содиқ раҳматуллоҳи алайҳнинг ўзаро суҳбатларидан иқтибос.Биз ошкоралик даври бошланганда расмийлар билан талашиб тортишиб юриб диний давоми...

2719 17:00 / 21.04.2020