1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Европарламент делегацияси Ҳазрати Имом мажмуаси билан танишди

09:59 / 01.11.2018 2358 pdf Ўқиш режими + -

Европа парламентининг Ивета Григуле-Петерсе бошчилигидаги Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқа бўйича делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Делегация аъзолари 31 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети раҳбарияти ва талабалар билан учрашди.

Меҳмонлар дастлаб саноатнинг юқори тармоқлари бўлган автомобилсозлик, қурилиш архитектураси ва ахборот технологиялари, авиакосмик муҳандислиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш жараёни, таълим сифати, талабалар учун яратилган имкониятлар билан танишди.

– Турин политехника университети мисолида Ўзбекистонда фан-таълим тизимида кечаётган жадал ривожланиш жараёнига гувоҳ бўлдик, – деди Европа парламенти аъзоси Йоахим Целлер (Германия). – Профессор-ўқитувчиларнинг Италия, Германия, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларда малака ошириб қайтаётгани иқтисодиётнинг реал секторлари учун малакали кадрлар тайёрлашда халқаро тажрибани ўзлаштириш имконини беради.

Шу куни Европа парламенти аъзолари Ҳазрати Имом мажмуасида бўлиб, бу ердаги тарихий-маънавий обидалар билан танишди. Юртимизда маданий меросни асраб-авайлаш, уни тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча 26 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ижтимоий тармоқларда диний мавзуларда фаол фикрмулоҳазалар билдириб келаётган блогерлар билан самимий давоми...

2796 12:05 / 27.02.2020
18 ёшли мусулмон Аҳмад Ҳафнавий Токио Олимпиадасининг ҳақиқий кашфиётига айланди. Тунислик сузувчи ушбу ўйинларда олтин олган Африка қитъасининг биринчи вакили давоми...

2219 14:30 / 27.07.2021
Бугун 2019 йилнинг 16 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар Бухоро зиёратини якунлаб, давоми...

7626 14:50 / 16.04.2019
Бугун, 24 февраль куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳридаги масжидларга ташриф буюриб, мўминмусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб давоми...

1354 10:55 / 24.02.2022