1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Энг маърифатли имомлар сараланди

16:28 / 29.10.2018 2918 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизнинг барча ҳудудларидаги каби бугун Тошкент вилоятида ҳам «Энг маърифатли имом» кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танлов, анъанага кўра, Қуръони карим тиловати билан бошланди.

– Бугунги танлов ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтказилди, – дейди Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулла Турматов. – Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва имом ноиблари ўзларининг илмий салоҳияти, касбий маҳорати, ташаббускорлиги, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиш қобилиятини бугунги тадбирда яққол намоён этишди.

Танлов иштирокчиларининг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Табиийки, танловда кимдир ғалаба сурурини туйса, яна кимдир соғлом рақобат муҳитидан фойдаланиб, кейинги тадбирлар учун замин ҳозирлайди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг якдил хулосасига кўра, энг маърифатлилар аниқланди.

“Энг маърифатли имом” танловининг Тошкент вилоят босқичи ғолиблари:

I-ўрин: Обид Мирҳамидов (“Саъдуллоҳ ота” жоме масжиди имом-хатиби).

II-ўрин: Абдулбосит Нусратуллаев.

III-ўрин: Ашурмат Абдукаримов.

Шунингдек, танловда турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар давоми...

2510 10:05 / 21.11.2019
.Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси наманганлик забардаст олим, кўплаб уламоларимизнинг устози Довудхон домланинг вафотлари муносабати давоми...

1471 12:20 / 27.09.2020
Маълумки, пойтахтимиз масжидлари фаолиятини одилона, қонунга мувофиқ ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.Шу мақсадда Тошкент шаҳар бош имомхатиби Саййид Раҳматуллоҳ давоми...

2035 23:37 / 13.02.2022
Давлат раҳбари лавозимига сайланганидан кейин илк хорижий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давоми...

1978 09:36 / 20.07.2023