1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сигарет чекиш гуноҳи кабира(ми?)

11:02 / 27.10.2018 14832 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таниқли ҳанафий олим Абулҳасанот Абдулҳай ал-Лакнавий (1264–1304 ҳ./1848–1886 м.) раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Зажр арбоб ар-Райён ъан шурб ад-духон” (“Сигарет чекишдан Райён аҳли – рўзадорларга дўқ-пўписа”) мазмунидаги асарида қуйидагиларни айтади:

“Дарҳақиқат, сигарет чекишнинг қандайдир гуноҳдан холи эмаслигига равшан далилар ва ёрқин ҳужжатлар мавжуддир.

Агар у ҳаром бўладиган бўлса, уламолар иттифоқига кўра гуноҳи кабира – катта гуноҳдир! Агар бир марта бўлса ҳам, уни истеъмол қилган кимса ушбу гуноҳни эгаллаган бўлиб чиқади ва шаҳодати – гувоҳлиги қабул қилинмайди.

Агар у макруҳи таҳримий бўладиган бўлса, мазҳабнинг кучли гапига кўра у ҳам катта гуноҳ ҳисобланади. Лекин, у равшан ҳаромни қилган (масалан, ароқ ичган каби) катта гуноҳ даражасида бўлмайди.

Агар у макруҳи танзиҳий бўладиган бўлса, гарчи у сағира гуноҳ – кичик гуноҳ бўлса ҳам, уламолар жамоасига кўра, у макруҳи таҳримий бўлган тақдирда ҳам, уни доимий қилиш ва унга одатланиб қолиш сабабли у катта гуноҳга айланади. Айниқса, сигарет чекишни доимий қилса, унга ўрганиб қолган бўлса, гуноҳи кабирани қилганликдан холи бўлолмайди.

Аллоҳ таоло бизни ундан ва унга ўхшашлардан ўзи асрасин!

Сигарет чекишни макруҳликдан мутлақо холи мубоҳ иш, яъни, жоиз бўлган иш деб билувчиларнинг гапига келсак, ундайлар жуда камчиликни ташкил қилади. У суяниш мумкин бўлмаган, якка шахслар томонидан айтилган кучсиз ва илмсиз одамнинг гапидир.

Сигарет чекишнинг қабиҳ ишлигига далолат қиладиган тушдаги воқеаларни ҳам насиҳат тарзида кўп келтириш мумкин: ...

Ҳикоя қилинишича, бир саййидзода сигарета чекар экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг тушига кириб, “Сен шариф саййидзода бўлсанг ҳам сигарета чекасан!”, деган эканлар.

Ҳикоя қилинишича, яна бир олим кимса сигарета чекар экан. Унинг яқин дўстининг тушига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб, “Шариатдан дарс берсанг ҳам сигарета чекасан, деб дўстингга айт!”, деб тайинлаган эканлар.

Ҳикоя қилишларича, бир мавлидхон кимса одамларга “Мавлиди шариф”ни чиройли ўқиб берар, сўнг сигарет чекишга одатланган экан. Бир солиҳ зотнинг тушига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб, “Мавлидга борсанг, “Мавлиди шариф” ўқилгунча ўтирсанг майли. Лекин, дастурхон устига сигарета чиқарилган заҳоти у ерни тарк қилиб, чиқиб кет!”, деган эканлар.

Бу хилдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда авлиёуллоҳлар солиҳ кимсаларнинг тушларига кириб, сигарета чекишдан ман қилган ҳолатлари жуда кўпдир”.

(Абдулҳай ал-Лакнавий. Зажр арбоб ар-Райён ъан шурб ад-духон // Мажмуат расоил ал-Лакнавий. 2-жилд. Карочи: Идорат ал-Қуръон ва-л-улум ал-исломия, 1998. 73–75-бетлар).

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Молик ибн Миғвал айтади .Рабиъ ибн Абу Рошид бир темирчининг ишхонасида эди. Бир киши унга .Эй Абу Абдуллоҳ, масжидга кирганингда биродарларинг билан ўтирардинг. давоми...

3348 09:05 / 10.11.2019
Бир киши Мадинада бир уй қурди. Уйни қуриб бўлганида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унинг уйи олдидан ўтиб қолдилар. Бояги одам уйининг эшиги олдида туриб, .Эй Абу давоми...

3324 07:10 / 28.06.2019
Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Убай ибн Каъбдан.Биродаринг Ибн Масъуд .Ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул Қадрни топади,, дейдими, деб давоми...

3780 18:00 / 29.05.2019
Язид ибн Абу Ҳабибдан ривоят қилинади .Ибн Сарҳ розияллоҳу анҳу Рамла деган жойда эди. У фитнадан қочиб, ўша ерга борган эди. Унинг ўлим соати яқинлашиб қолди. У давоми...

4030 09:19 / 31.12.2019