1446 йил 2 рабиъус сони | 2024 йил 05 октябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Мўмин ким-у, мунофиқ ким?

17:21 / 25.10.2018 14818 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ буюради:

“Сизлар Аллоҳни унутиб қўйган (яъни, У зотнинг амр-фармонларига итоат этмаган), бас (шундан кейин, Аллоҳ) уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ўшалар фосиқ-итоатсиз кимсалардир (Ҳашр сураси, 19-оят)”. 

Бир кун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди:

– Мўмин ким-у, мунофиқ ким?

Расулуллоҳ буюрдилар:

– Мўмин намоз ўқийди, рўза тутади. Мунофиқ кимса ҳайвондай еб-ичади, намоз ўқимайди ва Аллоҳнинг ўртага қўйган ахлоқ асосларига зид ҳаёт кечиради. Мўмин музтариб (изтиробда қолган) ва қийналаётганларга ёрдам бериш ва Аллоҳдан мағфират тилаш билан машғулдир. Мунофиқ эса ҳою-ҳавас кетида, очкўзлик билан чор тарафга ташланиш билан машғулдир. Мўмин ёлғиз Аллоҳга суянади, ундан бошқасини ҳақиқий халоскор деб билмайди. Мунофиқ эса Аллоҳдан бошқа ҳар нарсага сиғинади, ёлғиз Аллоҳга таваккул қилмайди. Мўмин динини пулга ва мол-мулкка сотмайди, олдин дин-иймон, сўнгра мол-мулк ва пулдир. Мунофиқ эса динини пулга сотади, унинг учун пул ва мол-мулк диндан ҳам, иймондан ҳам устун туради. Мўмин Аллоҳдан бошқа ҳеч бир зотдан қўрқмайди, мунофиқ эса, Аллоҳдан бошқа ҳар кимдан қўрқади. Мўмин гуноҳ қилишдан сақланади, Аллоҳ учун кўз ёши тўкади. Мунофиқ эса, гуноҳ қилишдан тоймайди, доимо кулади. Мўмин ёлғиз қолиб, қалбида Аллоҳ севгисини кучайтиришни яхши кўради. Мунофиқ ёлғизликни севмайди, тинимсиз инсонлар билан аралашиб ўтиришдан роҳатланади. Мўмин тузатишни, ислоҳни севади, бузғунчиликдан тийилади, мунофиқ эса бузғунчиликни севади ва бу бузғунчиликнинг охирида хайрия тўпламоқчи бўлади. Мўмин фақат Аллоҳнинг амри бўлгани учун ёмонликларга тўсқинлик қилади, эзгу амаллар қилинишини истайди. Мунофиқ эса ўз манфаатини кўзлаб тўсқинлик қилади ёки буюради. Ҳатто ёмон нарсаларни ташвиқ қилади, яхши нарсалар йўлига ғов бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ буюради:

– Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар бир-бирларидандирлар (бир-бирларини давом эттирадилар).

Улар ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан тўхтатадилар ва (Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилишдан) қўлларини тиядилар. Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутади. Албатта, мунофиқлар фосиқ-итоатсиздирлар.

Аллоҳ мунофиқ ҳамда иймонсизларга улар абадий қоладиган жаҳаннам оташини ваъда қилдики, ўша улар учун етарлидир. Аллоҳ уларни раҳматидан четга чиқарди. Улар учун битмас-туганмас азоб бордир ( Тавба сураси, 68-оят).

Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва иймонсизларни жаҳаннамга жамлагувчидир (Нисо сураси, 140-оятнинг сўнгги).

Иймонсизлар ва мунофиқлар куфр қилаёттанларида ёки нифоқ кўтарган пайтларида ўлсалар, улар учун абадий жаҳаннам азоби бордир. Кўрилганидек, оятда олдин «мунофиқлар» келган. Чунки мунофиқлар иймонсизлардан ҳам шарир (бузуқи) ва хатарлидирлар.

Яна Раббимиз буюради:

– Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз! (Нисо сураси, 145-оят).

Ҳадисда шундай буюрилган:

– Мунофиқ икки бегона сурув орасида қолиб, бир у сурувга, бир бу сурувга қўшилмоқчи бўлган, лекин ҳар икки сурувда ҳам бегона бўлгани учун уларнинг ҳеч бирига киролмаган қўйга ўхшайди. Шунга ўхшаб, икки юзлама инсонлар (мунофиқлар) ҳам ёт бўлиб қоладилар: на иймонлилар ёнида барқарор тура оладилар, на иймонсизлар ёнида!..

Аллоҳ жаҳаннамни яратди ва шундай буюрди:

У кимсаларнинг барчалари учун ваъда қилинган жой, шак-шубҳасиз жаҳаннамдир. Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозадан уларнинг бир тўдаси кирур (Ҳижр сураси, 43–44-оятлар).

Жаҳаннамнинг темир дарвозалари лаънат билан ёпилгандир. Усти мисдан, ости қўрғошиндандир. Асосларида азоб бордир. Жаҳаннам аҳли пастдан-юқоридан, ўнгдан-сўлдан, табақа-табақа алангаи оташга дучор бўладилар. Энг остки табақа мунофиқлар учун ҳозирлангандир.

Бир кун Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қошига келади. Аллоҳ Расули: «Эй Жаброил! Менга жаҳаннам оловини ва унинг ҳароратини таърифлай оласанми?! – деб сўраганида, шу жавобни оладилар.

– Аллоҳ жаҳаннам оташини яратди ва минг йил ёқди, у қип-қизил ҳолга келди. Сўнгра минг йил яна ёқди, оппоқ ҳолга келди. Ундан кейин минг йил яна ёқди, қора ҳолга келди. У тим қоронғиликдир. Эй Муҳаммад, сени пайғамбар этиб юборган Аллоҳга онт ичиб айтаманки, агар жаҳаннам аҳлининг кийимларидан бир либос ер юзига чиқса, бутун инсонлар ўлади; жаҳаннам сувидан бир кўза сув ер юзининг сувларига қўшилса, ундан ичган ҳалок бўлади. Агар Аллоҳнинг Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар! (Ал-Ҳааққа сураси, 32-оят) – оятида айтган занжирлардан бир гази (тахм. чорак кам бир метр) дунё тоғларидан бирининг устига тушса, муқаррарки, тоғ эрирди. Агар бир инсон жаҳаннамга тиқилиб, кейин дунёга чиқарилса, ер юзидаги барча инсонлар унинг заҳарли ҳидидан ўлардилар.

Аллоҳни ва унинг буюклигини таниган одам ундан қаттиқ қўрқади ва келгусида азобга дучор бўлмаслик учун нафсини ҳозирдан тарбиялаб боради ва қилган гуноҳлари устидаги пардалар очилиб, Аллоҳ ҳузурига келтириб муҳокама қилиниши натижасида жаҳаннамга отилмасидан бурун илоҳий ахлоқ асосларига риоя қилади. Неча-неча мўйсафидлар борки жаҳаннамда: «Воҳ кексалигим!» – деб бақиради. Неча-неча ёшлар борки: «Оҳ, ёшлигим!» – дея фиғон қилади. Неча-неча хотинлар борки: «Оҳ, разилликларим!» – дея ғужанак бўлади. У ерда ҳаммасининг юзлари ва вужудлари қоп-қора, беллари синиқ бўлади. На катталарга иззат-икром, на ёшларга марҳамат қилинади!.. Хотинларга ҳам, шубҳасиз, ҳеч қандай шафқат бўлмайди.

Аллоҳим! Бизни оташдан, оташда ёнишга сабаб бўладиган ҳар турли амалдан ўзинг асра. Бизга марҳамат қил! Эй афв этувчи Аллоҳим! Биздан марҳаматингни дариғ тутма, бизни яхши кишилар ёнида жаннатингга қўй! Аллоҳим, айбларимиздан ўт, бизни қўрқувлардан халос эт!

Аллоҳим, қабоҳатларимизни назарга илма! Бизни ўз ҳузурингда разил этма, раҳмонларнинг раҳмони! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва унинг гўзал ахлоқига эргашганларни икки дунёда омон сақла!

Абу Ҳомид Ғаззолий,

“Мукошафат-ул қулуб” китобидан 

Мавзуга оид мақолалар
Жаннатдаги неъматлар турлича бўлишини биласизмиҚиёмат кунидаги ҳисобнинг турлари Қабрдан чиқиб жаннатга тез кирадиганлар, маҳшар майдонида юз йиллаб давоми...

3884 05:00 / 01.03.2017
.Албатта, Аллоҳ зикр қилинса қалблари ларзага келадиган, уларга оятлари тиловат этилса иймонларини зиёда қиладиган ва Роббларига таваккул қиладиганларгина давоми...

3490 13:00 / 30.05.2020
Барча нарса машийъатга суянади. У эса ҳеч нарсага суянмайди.Ушбу ҳикматдаги .машийъат,дан мурод Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг хоҳишидир. .Машийъат, ва .ирода, давоми...

5409 00:25 / 11.05.2017
Бахилликнинг асосий сабаби молга бўлган ортиқча муҳаббатдир. Бу муҳаббатнинг икки сабаби бор Биринчиси ndash орзуни узун қилган ҳолда молсиз эришиб бўлмайдиган давоми...

2488 19:05 / 16.05.2022
Аудиолар

131069 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51594 14:35 / 11.08.2021