1441 йил 6 шаъбон | 2020 йил 30 март, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Янгиликлар

Европа мусулмонлари – Европа ривожи йўлида

15:57 / 22.10.2018 960 pdf Ўқиш режими + -

Еврабия – ислом дегани эмас

Араб давлатларидан келган муҳожирлар сабабли замонавий Европада икки хил янги тушунча пайдо бўлди: «Евроислом» ва «Еврабия».  Биринчиси маълум; либерал евроислом ғояси кўпчиликка таниш, иккинчиси ҳақида эса маълумотлар етарли эмас.

Бугунги кунда Голландияда 16.5 млн туб аҳоли билан бир қаторда бир млн. мусулмон ҳам истиқомат қилади. Эътиборлиси шунда-ки, ушбу бир миллион аҳолининг келиб чиқиши, араб давлатларидан ва ислом динига эътиқод қилувчилар гуруҳи, шунингдек уларнинг ғоявий йўналишлари ҳеч кимни қизиқтирмайди. Аммо кўпчилик тўсатдан Европанинг араблашиши, исломга автоматик тарзда ўтиш ҳақида бонг ура бошлади. Ким учундир бу мақбул, кимгадир эса ёқмайди. Аммо аслида нима бўляпти, европа учун «исломлаштириш»нинг қандай ижобий томонлари мавжуд?  Келинг, шу ҳақда бир оз мулоҳаза юритсак.

Ислом нафрат туғдирмайди

Буни яна шу Голландияда унча катта бўлмаган, аммо ғоятда аҳамиятли  ҳисобланмиш порт шаҳар Роттердам  мисолида кўриб чиқамиз. Бир неча ўн йиллар аввал шаҳар ўзига лозим бўлган арзон меҳнат кучини, айнан араб давлатлари муҳожирлари ҳисобига тўлдирди. Вақт ўтиб, бу меҳнат кучларининг кераги бўлмай қолди. Аммо келиб чиқиши шимолий африкаликларнинг асосий қисмидан бўлган муҳожирлар шу ерда муқим қолишди, кейинги авлод шу ерда туғилиб ўсди. 2009 йилдан буён Роттердамда асли марокашлик, отаси имом бўлган Аҳмад Абу Толиб мерлик (ҳоким) қилмоқда. Ҳозирги вақтда шаҳарнинг марказий кўчаларида киши ўзини Марокко кўчаларида юргандай ҳис қилади, дейилса асло муболаға бўлмайди. Ҳар томонда ҳалол ресторан ва магазинлар ишлаб турибди. Жамоат жойларидаги ёрлиқлар араб тилида ҳам ёзилган, мусулмон аёллар ҳам хос кийимдалар. Бу шаҳарда 3 та масжид бўлиб, улардан бирининг минораси  Европада энг баланд минора дея эътироф этилади.

Бироқ, танганинг иккинчи томони ҳам бор. Муҳожирлар орасида жиноятчиликнинг юқори даражадалиги, саводсизлик ва, умуман олганда ўзи яшаётган мамлакат туб аҳолисига нисбатан доимий  салбий муносабатда бўлиш, масаланинг оғриқли нуқталаридан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳар қандай ҳолатда ҳам муҳожирлар ўз маданияти, турмуш тарзини Европа маданиятига мослаштиришни исташмайди (айнан маданият жиҳатдан, режадаги таълим, фан, миллатлараро мулоқот, дўстлик тараққиётини қабул қилишлари мумкин, аммо маданиятни ўзгартиришда эмас). Бу эса икки томоннинг бир-бирини тушунмаслигига ва бир-биридан узоқлашишга сабаб  бўлмоқда.

Хўш, айнан шу ҳолатни «Исломлашиш» дейиш мумкинми? Йўқ, албатта, айнан шу ҳолат ҳозирги тилда айтилганда «Еврабия» – Европа ва арабларнинг омадсиз аралашувидан бошқа нарса эмас. Ислом нафрат ва қарама-қаршиликка олиб келиши мумкинми? Йўқ, албатта. Бундан келиб чиқади-ки, барчаси сонда эмас, сифатда бўлиши даркор. Бир миллион этник мусулмон, балки тинчлик, бирлик каби ҳақиқий умуминсоний эътироф этилган кучни ижобий ҳолатда ярата олмас. Лекин бу ҳаммаси дегани эмас. Европадаги исломнинг яна бир юзи бор бўлиб, у Европа маданиятида ўз аксини топган.

Янги реконкиста

Ҳаммага маълумки, тарихдаги реконкиста (реконкиста македонча сўз бўлиб, қайта тиклаш деган маънони билдиради) бу насронийларнинг 790-1300 йиллар оралиғида ҳозирги Испания ва Португалия ҳудудидаги ерларни жанг билан қайтариб олишга уриниш жараёни деб эътироф этилган. Бунинг натижасида аҳоли насронийлаштирилди, шунингдек мусулмон аҳоли (ўша пайтда Мавританиядан келиб жойлашган мусулмонлар муҳожирлар) деярли йўқ қилинди. Бироқ орадан етти аср ўтиб, бу ерда нималар юз бермоқда, нималарни кўриш мумкин? Кузатувлардан шуни айтиш мумкинки, ҳозирда бу ҳудудларда тескари реконкиста юз бермоқда. Ҳа, шундай. Тескари ёки мутлақо янги реконкиста. Фақат қилич ёрдами билан эмас, балки тинч ва келишилган ҳолатдаги реконкиста. Масалан, ҳозирги замонавий Испанияда одамлар орасида узоқ ўтмишдаги аждодлари мероси ва динига қайтиш истаги кузатилмоқда. Улар руҳий қувватларини кучайтириш учун тоза манба излашмоқда ва ўтган аждодларининг чақириқларини ҳис қилмоқдалар. Аслида бу испаниялик мусулмонлар кимлар? Наҳотки “ўта маданиятли” бўлишни хоҳлаган ва Европа цивилизацияси таъсирида улғайган, айнан шу европаликлар “аллақачон унутилган аждодлари асрига”га қайтишга уринишаётган бўлса? Бир қарашда ҳеч ҳам ўхшамайди, бироқ...

Европанинг фидойи имомлари

Масалан испаниялик доктор Мансур Эскудеро, кўзга кўринган жамоатчи, психиатр, тиббиёт фанлари доктори, Интеграл тиббиёт маркази директори, шунингдек, 1979 йилда Испанияга исломнинг қайтиши жамоасини бошқарган инсон. Умрининг сўнггига қадар 2010 йил 3 октябргача Испания мусулмонлари ташкилоти “Испания Хунтаси”ни бошқариб келган, шунингдек Испания ҳукумати ва исломий таълим муассасалари ўртасидаги комиссия аъзоси, “Халқаро Ислом Ташкилоти”нинг Испаниядаги элчиси, “Верда Ислам”нинг бош муҳаррири, Халқаро Ҳалол Сифат Институтининг координатори, Европа Ислом Конференциясининг маданият ва таълим бўлими бошлиғи, шунингдек испан тилидаги мухлиси энг кўп эга бўлган сайт Цебислам.сом сайтининг юритувчиси. Унга шунингдек испан тилида босиладиган исломий адабий нашрлар ҳам тегишли бўлган. Доктор Эскудеро сабабли Испанияда сўфийлик ҳақида адабиётлар ҳам  таржима қилиниб, нашр қилина бошланди. Эски масжидлар таъмирланди, янгилари барпо этилди. Испанияда исломнинг икки хил ҳолати кўзга ташланади: яъни қадимги олимларнинг донолигига асосланган анъанвий ислом ва орасида олимлар, тадбиркорлар, оқсуяклар бўлган янги испан мусулмони қиёфаси. Улар Европа тамаддуни эришган тараққиёт ютуқларига зарар етказмайдилар. Аксинча, жамият бузилиши ва унга зарар келганида, ҳукумат билан биргаликда муаммоларни ечишга ҳаракат қиладилар.

Яна бир бошқа мисол, бу ҳам айнан Голландияда ва, айнан Роттердам шаҳридаги голланд имом Абдулваҳид Ван – Боммелдир. Бу инсон – машҳур публицист ва таржимон. Тасаввуфга оид кўплаб машҳур китобларни голланд тилига таржима қилган. У, шунингдек экстремизмнинг ҳар қандай кўринишига қарши турувчи инсон сифатида ҳам танилган. Яна бир муҳим ва қизиқарли факт шундан иборат; айнан Ван-Бомбел  раҳбарлиги остида Голландия тахт вориси Вильям Александр бир ярим йил ичида Исломни ўрганган ва, ҳатто ҳар ой ўтадиган Библия клубида Қуръон каримдан суралар ҳам ўқиган.

Ёки Даниялик имом Абдулваҳид Петерсенни олиб кўрайлик. Бу одамнинг саъй-ҳаракати билан Данияда илк масжид қад ростлаган. Унинг ташкилоти орқали Дания мусулмонлари Покистонда зилзиладан зарар кўрган 500 та уйни қайта тиклашда ёрдамлашди, Данияда 3 та болалар мактабини барпо этишди. Шунингдек, ўзи ҳам кўплаб исломий адабиётларни дат тилига таржима қилган. Бу имом 1997 йилдан бошлаб, Данияда 5 маҳал намозни  ўз вақтида адо этишни йўлга қўйган.

Нориж шаҳри масжиди имоми, шотланд Абдуссамад Кларк ҳам юқорида тилга олинганлардан.

Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Кўриб турганингиздек, европалик имомлар ўз юртларининг тараққиёти учун хизматларини аямайдиган фидойи инсонлар ҳисобланадилар.

Хориж материали асосида тайёрланди.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Кафруш Шайх Вақф идораси томонидан ташкил этилган тадбирда 5 ёшдан 20 ёшгача бўлган 100 нафар ёш ҳофизи Қуръонлар идоранинг махсус совғалари билан тақдирландилар. давоми...

366 16:00 / 25.05.2019
Вақфrdquo хайрия жамоат фонди зиёрат туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва сайёҳларга қулай шартшароитлар ташкил этиш мақсадида, Вақфrdquo меҳмонхоналарини давоми...

558 14:10 / 16.03.2019
Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар ва темирйўл вокзалларида ибодат амалларини бажаришга мослаштирилган хоналар пайдо бўлади. Бу ҳақда kun.uz хабар берди.Бу давоми...

1112 09:12 / 07.01.2019
Жазоирнинг алБлида шаҳри чеккасидан жой олган масжид кўпчиликнинг диққатэътиборини умуман ўзига тортмайди. Чунки масжид кўримсизгина бўлиб, у ер остида давоми...

3019 10:07 / 14.01.2019
Топ рейтинг www.uz Openstat