1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртдошимиз Қуръон карим мусобақасида иштирок этади

16:35 / 17.10.2018 3030 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 18-21 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш бўйича Россия Федерациясида XIX Халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Халқаро алоқалар бўлими хабар берди. Мазкур мусобақада юртимиздан “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси–2018” Республика босқичи 18-25 ёшлилар ўртасидаги ҳифз йўналиши 1-ўрин соҳиби, Андижон шаҳридаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ислом билим юрти талабаси Муҳаммадисо қори Маҳмудов иштирок этади.

Хабарда айтилишича, мазкур мусобақанинг ташкилотчиси Россия мусулмонлари диний идораси ва Россия муфтийлари кенгаши саналади. Мусобақанинг финал босқичида бутун дунёдан 30 нафардан ортиқ қорилар иштирок этади.

21 октябрь куни эса Москвадаги Crocus City Hall концерт залида Қуръон байрами ўтказилади. Байрам тадбирида XIX халқаро Қуръони карим мусобақасининг финал босқичи ўтказилиши режалаштирилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2018 йил 30 январдан Тошкент шаҳар имконияти чекланганлар билан диниймаърифий суҳбатлар ташкил этилган бўлиб, бу суҳбатларнинг дастлабки тингловчилари 8 нафар давоми...

2251 09:30 / 07.02.2019
22 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган халқаро анжуман ва унинг доирасидаги давоми...

2801 10:02 / 23.09.2019
Президент жорий ҳафтада Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор қабул қилади ҳамда ҳудудлар ва тармоқлар иқтисоди бўйича видеоселектор ўтказади.Ўзбекистон давоми...

1947 15:30 / 10.05.2021
Бугун, 7 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Бухоро вилоятига ташрифи бошланади. Сафар давомида маънавиймаърифий учрашувлар, олис ва чекка давоми...

2364 16:20 / 07.09.2021