1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хайрия эмас, насия

10:49 / 17.10.2018 3119 pdf Ўқиш режими + -

Дубайда жойлашган Kebab Shop муассаси ёнида антиқа эълонга кўзингиз тушади – унда таомлар рўйхати бўлиб, уларга чегирмалар кўрсатилмаган, лекин вақтинча ишсизлар у ерда бепул овқатланишлари мумкинлиги айтилган.

«Агар сиз ишсиз ва ҳозирда иш излаётган бўлсангиз, бу ерга кириб, тамадди қилиб кетинг», – дейилади эълонда. Шунингдек бунинг хайрия эмаслиги ҳам таъкидлаб ўтилган. Меҳмонларда пул пайдо бўлиши билан тушликка тўловни амалга ошириш таклиф қилинган.

Islam.ru нашрининг маълумотларига кўра, ушбу эълон Дубайда ресторан филиалига эгалик қилаётган покистонлик тадбиркор Камол Ризвининг ташаббуси билан пайдо бўлган.

«Бизда ҳар куни тамадди қиладиган ва ресторанда вақтини чоғ ўтказадиган бир нечта мижоз бор. Бу – бамисоли улар учун иккинчи уй. Бир куни мен улардан бири ресторанимизга келмай қолганини пайқадим», – дейди Камол.

Кейинчалик, тадбиркорга бу одам ишидан айрилиб, энди ресторанда овқатланиш имконига эга эмаслиги маълум бўлган. Камол мижозга унинг дўсти орқали ресторанга келавериши мумкинлигини айтган.

«Мен буни хайрия эмас, балки насия деб ҳисоблашим, агар у ишга жойлашганидан кейин тўлашни истаса, тўлайвериши мумкинлиги билдирдим», –дейди Камол.

Шундан сўнг мижоз яна ресторанга қатнай бошлаган. Ресторан хўжайинини бундай вазиятга тушиб қолган яна қанчадан-қанча одамлар борлиги чуқур ўйга солган. Бу унинг ташаббус кўрсатишига туртки бўлган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Fact Scientist нашри интернет тармоқларида сайёрамизга оид ажойиб фотосуратни эълон қилди. Маълумотга кўра, ушбу фотосурат сўнги пайтларда олинган энг сифатли давоми...

2596 12:34 / 07.09.2023
Кисва ҳақида тўлиқ маълумот

1891 22:09 / 18.07.2023
Кеча, 2023 йил 20 июнь куни Инвестицияляр, савдо ва саноат вазирлигида Ислом молияси бўйича қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди. Инвестиция ва Молия вазирлиги, Солиқ давоми...

2017 15:37 / 21.06.2023
Саудия Aрабистонида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Масжидул Ҳарамга ташриф буюриш учун махсус рухсатнома йўлланмаси талаб этилади. давоми...

1817 18:00 / 28.04.2021