1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Расмий Кобул ва толиблар музокаралар ҳақида келишиб олди

11:36 / 16.10.2018 3367 pdf Ўқиш режими + -

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг маълум қилишича, учрашув ҳақида келишолмаётган томонларнинг розилиги олинган бўлиб, у яқин кунлар ичида Москва шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Музокараларни ўтказиш санаси шу ҳафта эълон қилинади. Бу ҳақда «Известия» ахборот нашри хабар берди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё иккинчи департаменти директори ва президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловнинг ушбу нашрга берган маълумотларига кўра, толиблар ва афғон ҳукумати “Москва формати”даги йиғилишда иштирок этмоқда. Унда шунингдек, яна 10 та бошқа иштирокчилар ҳам қатнашади. Расмий вакил музокараларнинг бориши ҳақида олдиндан бирор нарса дея олмаслигини ҳам маълум қилган.

Аввалроқ, бу музокара 4 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Бироқ номаълум сабабларга кўра, расмий Кобул унда иштирок этишдан бош тортганини билдирган эди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида .Миллий тикланиш, демократик партияси фракцияси ташаббуси билан .Ўзбекистонда ислом молия тизимини татбиқ этиш истиқболлари ва давоми...

2817 10:20 / 28.05.2021
Мўминмусулмонлар учун муқаддас бўлган, руҳий покланиш, меҳроқибатли бўлиш, муҳтожларга кўмак ва ғамхўрлик кўрсатишга ундовчи Рамазон ойи ва муборак Рамазон давоми...

838 05:06 / 30.03.2025
Бугун, 3 ноябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг анжуманлар залида имконияти чекланганлар иштирокида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1658 19:25 / 03.11.2022
АОКАда ўтказилган брифингда .Вақф, хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров фонд томонидан 20182021 йилларда мамлакатимиздаги диний таълим давоми...

1675 11:30 / 28.09.2021