1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар: “Сарҳадсиз билим ичра кечган ҳаёт”

11:23 / 16.10.2018 3456 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан яна бир Нобель мукофоти лауреати АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори, кимё бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжарнинг юртимизга ташрифи ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир Ином Мажидов кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати, Шимолий Каролина университети профессори жаноб Азиз Санжар билан учрашди.

Олимнинг юртимизга ташрифи Ўзбекистон ёшларининг илмий тадқиқот ишларига қизиқишини орттириш, уларнинг ўз олдига аниқ мақсадлар қўйиб, танлаган соҳасида ижобий ютуқларга эришишида муҳим аҳамият касб этади.

Азиз Санжар таниқли олим ўзбек алломаларининг жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини эътироф этар экан, илм-фан тараққиёти фундаментал тадқиқотлар билан узвий боғлиқлигини қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуотининг хабар беришича, Нобель мукофоти лауреати 15-22 октябрь кунлари юртимизда бўлади ва “Азиз Санжар: сарҳадсиз билим ичра кечган ҳаёт” мавзусида халқаро илмий анжуман, кимё йўналишида таҳсил олувчи бакалавр ва магистрлар учун онлайн маъруза ҳамда Ўзбекистон миллий университетида молекуляр биология лабораториясининг очилиш маросими режалаштирилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қўшма Штатлар бўйлаб бир неча мусулмон гуруҳлар ва исломий марказлар қийин пайтларда муҳтожларга ёрдам бериш учун савобли ишларни амалга оширмоқдалар. Хюстонда давоми...

1600 14:01 / 15.02.2021
Буюк Британияга ташриф қилган Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳридаги .Christies, ва .Sothebys, аукцион савдо уйларида бўлди. Ташриф давомида .Christies, аукцион савдо уйининг давоми...

1041 11:58 / 30.11.2024
.Hilol, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси ndash Марғилон шаҳридаги .Hilol, nashr вакили Жалолиддин ҳожининг оталари Жамолиддин ҳожи Камолиддин ўғлининг давоми...

2730 11:30 / 29.10.2019
Филиппин давлати Марказий банки BSP ислом банкинг бўйича пруденциал .Пруденциал, тушунчаси назоратrdquo сўзи билан бирга қўлланилганда молия муассасалари давоми...

152 16:28 / 12 февраль