1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Google playдан муслималар учун илова

09:34 / 15.10.2018 4324 pdf Ўқиш режими + -

Hitjabi-Hijab style 3D camera бу – Google Play дан инновацион илова бўлиб, фойдаланувчига ҳижоб кийган ҳолда қандай кўринишга эга бўлишини кўрсатади. Бу ҳақда ummamag.kg. хабар берди. Стартап-компания ушбу иловани ҳижобда қандай гўзал кўринишини дунёга намойиш истагида бўлган муслималар учун махсус ишлаб чиқди.

Илова ҳали ҳижоб киймаган ва ҳижобдаги фотосуратини кўрсатишга ёки дўстлари ва оила аъзолари билан бу мавзуда гапиришдан ҳадиксирайдиган қизлар учун мўлжалланган.

Шу сабабли илова муслималар учун ҳам, бу мавзуга қизиқадиган муслима бўлмаганлар учун мос келади. Ушбу илова ёрдамида Hitjabi ишлаб чиқувчилар реал ҳаётда ҳижобга кирган ёки кирмаганлигидан қатъи назар, қизларга ёрдам беришни истайди.

Гарчи ҳижобни асосан улар учун дин талаби ва рамзи бўлган муслималар кийиб юрадиган бўлса-да, бир қатор қизлар жумладан, ҳижобнинг ҳар хил турларидан фойдаланиб, бошига рўмол ўраб юриш модасига мойиллик билдиради. Бу иловадан фойдаланиб, улар қандай қилиб энг яхши кўринишда бўлишини билиб олиши мумкин.

Дастур бир нечта фильтрдан иборат бўлиб, улар исталган пайтда ва исталган жойда чиройли селфи қилишга ёрдам беради. Бунинг учун техник кўрсаткичларни танлаш ва фотога олиш тугмасини босиш кифоя.

Яқинда дастур муаллифлари унга айрим қўшимчалар киритишди ва уни яхшилашди: ҳижобни 3D форматда ишлаб, унга янгича рўмол шакллари, реал вақт режимида свопинг (фото ёки иловани дискка ёки бошқа ташқи хотира қурилмасига юклаш) ва ҳижобни масштаблаш имкониятини қўшдилар, шунингдек, илованинг ишлаш кўрсаткичларини яхшиладилар.

Манба
Ummamag.kg
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръони Карим оятлари тиловат қилинди. Аллоҳ таолодан давоми...

1580 20:20 / 01.11.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги .Вақф, хайрия фонди .Илм йўлида кўмак берамиз, акциясида идора тасарруфидаги таълим муассасаларида таҳсил олувчи 39 давоми...

2444 10:36 / 15.10.2018
2020 йил январ ойида Туркиянинг Малатья шаҳрида содир бўлган кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган энг қадимги масжид қайта тикланмоқда. 800 йил муқаддам қурилган давоми...

1638 11:06 / 03.11.2021
Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шартшароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. давоми...

1841 12:00 / 29.10.2020