1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Япония кўчаларида илк бор мобиль масжид пайдо бўлди

10:36 / 12.10.2018 3839 pdf Ўқиш режими + -

Япониянинг Тиба префектурасида илк мобиль масжид пайдо бўлди, у Канто ҳудуди мусулмонларига жамоа бўлиб намоз ўқиш имконини яратди.  Уни яратиш ғояси 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари билан боғлиқ.

Мобиль масжид йўл босаётган вақтда 12 метрли узунликдаги ва 2,5 метр кенгликдаги юк машинасига ўхшайди. Аммо кўп тоннали юк машинаси тўхташ жойига келиши билан бир неча дақиқа ичида 50 кишини ўз ичига сиғдира оладиган, 6 метр кенгликдаги 48 метр майдондаги намозхонлар учун хонага айланади.

Ғилдираклардаги масжид кондиционер билан жиҳозланган ва унда таҳорат олиш учун етарли сув захираси мавжуд. Лойиҳа муаллифларининг айтишича, Японияда кейинчалик иккинчи шундай масжид яратилади.

 «Мен будда динига эътиқод қиламан, аммо барчага ибодат қилиш осонлик бўлиши учун муҳит яратишни истаган эдим», – дейди ғилдираклардаги масжидларни яратиш бўйича қўмита раиси Ясухару Иное.

 

Islom.uz сайти портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 20192020 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 1729 июнь давоми...

2198 20:50 / 11.06.2019
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Антонио Гутерреш исломофобияга қарши халқаро кунга бағишланган баёнотида .Оммавий ахборот воситалари ва давоми...

2511 07:46 / 19.03.2021
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда содир этилган террорчилик ҳужумидан сўнг, масжидлар хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилган. Бу давоми...

2042 13:00 / 08.07.2019
Дунёда 150 миллиондан ортиқ бола озиқовқат етишмовчилигидан азият чекмоқда, шунингдек семираётган кишиларнинг сони ҳам ортиб бормоқда. БМТнинг Жаҳон озиқовқат давоми...

2686 17:40 / 17.10.2018