1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Аллоҳ китоб орқали мени азиз қилди

12:26 / 11.10.2018 3862 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳйиддин Муҳаммад Аввома:

Аллоҳ таоло мени “Жавомеъул калим” (қисқа саҳиҳ ҳадислар) китобини ёзиш орқали бир неча ўринларда азиз қилди. Бир кун мен мана шу китобдаги ҳадисларни таҳрир, таҳриж* қилаётган пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўрдим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга турли хил кўкатлар – кашнич, укроб, ялпиз ва ҳоказолар тўлдирилган халтачини инъом қилдилар. Бу ҳақиқатдан ҳам бир бахт эди! Отамга бу ҳақида айтганимда, у киши: “Иншааллоҳ бу хайрли хушхабардир. Сиз ихтиёр қилган ҳадислар ҳақиқатдан ҳам саҳиҳ ва уммат, ёшлар учун манфаатли бўлади”, деб башорат қилдилар.

Китобнинг қўлёзмаси ҳали нашриётда экан, Аллоҳнинг бу дунёдаги мукофоти ўлароқ, мен Маккаи Мукаррамага қараб йўл олдим. Каъбатуллоҳнинг ичига киришга муяссар бўлдим. Китобни қўлёзма ҳолида Каъбанинг ичига олиб кириб, унинг Аллоҳ таоло ҳузурида мақбул бўлишини, умматга, мусулмонларга манфаат беришини, китоб улар учун кўпдан-кўп фойдалар келтиришини тилаб дуо қилдим. Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда бу китоб дунёнинг жуда кўплаб тилларига таржима қилинди. Аллоҳ таоло мана шу китоб сабаб умматнинг, мусулмонларнинг илмларини зиёда қилсин.

 

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Муҳйиддин Муҳаммад Аввома
Таржимон
Исмоил Муҳаммад Содиқ
Мавзуга оид мақолалар
Дин mdash ҳаромдан узоқлашишдир, ҳаётдан узоқлашиш эмас.

1798 14:27 / 11.05.2023
Золимга қарши золимдан ёрдам сўрама. Акс ҳолда, ҳар икковига ўлжа бўлиб қолишинг мумкин. Француз файласуфи Жан Жак Руссо

2036 16:30 / 05.12.2023
.Муҳаммад араб жазирасининг саййиди бўлса ҳам, мартаба ҳақида ўйламасди, уни эгаллаш учун ҳаракат ҳам қилмасди. У ўзининг пайғамбар эканига кифояланди. У давоми...

1929 10:50 / 10.10.2023
Муҳаммад Зоҳид Қўтқу ибн Иброҳим алБурсавий.Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан айри бўлди. Бас шундай экан, ким шайтон ва шайтоний фикрларни инкор давоми...

4776 12:00 / 19.01.2019