1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазрат Қозоғистондаги йирик анжуманда иштирок этмоқда

09:40 / 11.10.2018 2262 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VI қурултойи” (съезди) ўз ишини бошлади. Ушбу тадбирда дунёнинг 42 мамлакатидан 80 дан ортиқ делегация вакиллари қаторида Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳам иштирок этмоқда.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ушбу анжуманда қатнашиш учун Қозоғистон заминига ташриф буюрдилар. Муфтий ҳазратни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидакром Ниязхаджаев ҳамда Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Бауржон Есманхан кутиб олишди.

Анжуман доирасида таниқли давлат ва жамоат арбоблари бугунги кундаги динлараро ҳамкорлик масалалари борасида музокаралар ўтказишди.

Анжуман Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг кириш сўзи билан очилди.

Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда. 


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлими мудири шайх Алижон қори бошчилигида имомхатиблар учун навбатдаги тажвид давоми...

2157 20:11 / 16.11.2023
Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Янги Ўзбекистонда Инсон қадри учун, инсон бахти учунrdquo деган эзгу давоми...

3174 17:18 / 26.03.2025
Аллоҳ таолонинг хоҳиш марҳамати билан тез кунда ҳадис ихлосмандлари ва барча китобхонлар, улуғ муҳаддис Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ томонидан таълиф давоми...

2507 16:00 / 09.03.2020
Кеча 2019 йил 29 май куни Тошкент вилояти .Яланғоч ота, жоме масжидида Қуръони карим хатмонаси ўз якунига етди. Ушбу хатмонага юртимизнинг барча ҳудудларидан азиз давоми...

2351 14:00 / 30.05.2019