1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дин етакчиларининг VI қурултойи бўлиб ўтади

20:05 / 09.10.2018 3085 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 10-11 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VI қурултойи (съезди) бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Анжуман бугунги кунда динлараро ҳамкорлик масалалари борасида музокара ўтказиш учун йирик минбар ҳисобланади. Жорий йилда ушбу тадбирда иштирок этиш учун дунёнинг 42 мамлакатидан 80 дан ортиқ делегация вакиллари ташриф буюришлари кутилмоқда.

Kazakh-tv.kz нашрининг хабар беришича, жаҳоннинг таниқли давлат ва жамоат арбоблари анжуман доирасида замонавий тартиботнинг муаммолари ва чақириқларига ечим топишга умид билдирганлар.

Олтинчи марта ўтказилаётган анжуман "Дин етакчилари хавфсиз дунё учун" шиори остида ўтказилади.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг берган маълумотларига кўра, анжуманда Сербия президенти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти раиси, ЕХҲТ раҳбарлари иштирок этишади. Бундан ташқари, Ўзбекистон, Сингапур, Вьетнам каби давлат вакиллари илк марта иштирок этишлари айтилган.

Islom.uz портали таҳририяти



Манба
Kazakh-tv.kz
Мавзуга оид мақолалар
Аэропорт маъмурияти кўп сонли мурожаатлар ҳамда сайёҳларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, оператив равишда қўниш зали ҳудудида ибодат қилиш учун намозхона ташкил давоми...

2113 11:00 / 10.09.2019
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири ndash Хива 2024 йил Ислом дунёсининг туризм пойтахтиrdquo дея эълон қилишга давоми...

1911 09:20 / 29.06.2022
Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Қирғизистон Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Т.Абдикаров ҳамда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси давоми...

2206 21:00 / 18.11.2021
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоаси устоз Раҳматуллоҳ қори Обидовга ва .Юнусобод Оқтепа, жомеъ масжиди имомхатиби Нуруллоҳ домла Обидовга Зубайда давоми...

1186 16:25 / 25.10.2024