1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Инсоннинг жуфт қилиб яратилиши (биринчи мақола)

16:58 / 11.09.2018 6203 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оила ва унинг бахти, саодати ҳақида сўз юритишдан олдин инсоннинг яратилишидан кўзланган мақсадларга назар солиш, айниқса, нима учун инсон эркак ва аёл қилиб, жуфт қилиб яратилди, деган саволга жавоб ахтариш лозим бўлади. Шу маънода Қуръони Каримга юзлансак, у нда инсоннинг жуфт қилиб яратилиши ҳақида бир қанча оятлар нозил бўлганини кўрамиз.

«Фотир» сурасида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ ﰟ

«Аллоҳ сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан яратиб, кейин жуфт-жуфт қилиб қўйди» (11-оят).

Тупроққа жон киргизиб, одам қилган Зот – Аллоҳ.

Нутфага жон ато қилган Зот – Аллоҳ.

Инсонни жуфт – эркак ва аёл қилиб яратган Зот – Аллоҳ.

Эркакка эркаклик ва аёлга аёллик хусусиятларини берган Зот – Аллоҳ.

Бу маънодаги оятлар анчагина бор. Бошқа оятларда эса инсон зотининғ жуфт қилиб – эркак ва аёл қилиб яратилишўдаги ҳикматлар ҳам баён қилинади.

Аллоҳ таоло «Рум» сурасида бундай деб марҳамат қилади:

ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ

 

«Ва Унинг оят-белгиларидан сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (21-оят).

Инсонни эркак-аёлга ажратиб, жуфт яратишининг ўзи Аллоҳнинг Биру Борлиги, баркамол сифатлар соҳиби эканининг ёрқин далилидир. Эътибор ила тафаккур қилиб кўрилса, инсоннинг эркак ва аёл қилиб яратилишининг ўзи улкан мўъжизадир.

Аллоҳ таоло инсоннинг ўзидан унга жуфт яратиб беришининг ҳикматини баён қилиб: «сокинлик топишингиз учун», – демоқда. Дарҳақиқат, эркак фақат аёлидангина сокинлик, ором, ҳузур-ҳаловат, осойишталик ва тинчлик топади. Шунингдек, аёл ҳам ўзига керак сокинлик, ором, ҳузур-ҳаловат, осойишталик ва тинчликни эркакдан топади.

Ушбу оддий ва улкан ҳақиқатни англаб етиш учун бир тасаввур қилиб Қўрайлик-а: дунёдаги барча инсон зоти фақат эркаклардан иборат бўлса, нима бўларди? Жавоб битта: дунёда эркак учун сокинлик, ором, ҳузур-ҳаловат, осойишталик ва тинчлик топилмасди. Инсон насли бир авлоддан кейин инқирозга учрарди, қирилиб битарди.

Аксинча, дунёдаги барча инсон зоти фақат аёллардан иборат бўлса, нима бўларди? Бу саволнинг ҳам жавоби битта: дунёда аёл учун сокинлик, ором, ҳузур-ҳаловат, осойишталик ва тинчлик топилмасди. Инсон насли бир авлоддан кейин инқирозга учрарди, қирилиб битарди.

Демак, инсоннинг жуфт қилиб, эркак ва аёлдан иборат қилиб яратилишининг ҳикмати жуда ҳам катта.

«...ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйгани…»

Аллоҳ таолонинг Ўзи эр билан хотиннинг орасига севги, меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат солмаса, улар бир-бирларининг баъзи камчиликларини, оилавий қийинчиликларни кўтара олармидилар? Чидаб, бирга яшармидилар?

Эркакнинг танасини, аъзоларини, руҳиятини, ҳаттоки энг кичик ҳужайраларини ҳам ўзига хос қилиб яратган ким? Аёлнинг танасини, аъзоларини, руҳиятини, ҳаттоки энг кичик ҳужайраларини ҳам ўзига хос қилиб яратган ким? Ҳа, уларни бир-бирига сокинлик бахш этувчи, меҳр-муҳаббат асосида ўзаро келишиб, дунёни обод қилувчи этиб яратган зот қудратли Аллоҳ таолодир.

«Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир».

Қуръони Карим оятларида инсон зотининг жуфт қилиб – эркак ва аёл қилиб яратилишининг бошқа ҳикматлари ҳам баён қилинади. Масалан, «Наҳл» сурасида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ

«Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфтлар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларни пок нарсалардан ризқлантирди» (72-оят).

Ушбу ояти каримада инсонни жуфт – эркак ва аёл қилиб яратилишининг ҳикматларидан биғи – фарзанд ва набиралар қолдириб, инсон сулоласининг давомли бўлишини таъминлаш экани баён қилинмоқда.

Бу орқали ўша улуғ неъматларни беришга ягона Аллоҳ таолонинг Ўзигина ҳақли экани таъкидланади. Шунингдек, Аллоҳ таоло мазкур неъматлардан баҳраманд бўлган бандаларнинг ягона илоҳи – маъбуди бўлишга ҳам ҳақли эканига ишора қилинади.

«Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфтлар қилди...»

Аллоҳ таоло сизларни эр-хотин бўлиб, жуфт бўлиб яшайдиган қилди. Ўша жуфти ҳалолни ўзингиздан яратди. Эрни ҳам, хотинни ҳам бир жинсдан қилди, бирини юқори, бошқасини паст жинсдан яратгани йўқ. Балки иккиси ҳам инсон, иккиси ҳам Аллоҳнинг бандаси ўлароқ яратилди. Буларнинг бари улкан неъматдир. Аллоҳ таоло эркаклар учун аёлларни ёки аёллар учун эркакларни яратиб бермаганида, нима бўлар эди? Эркакларга эркаклик, аёлларга аёллик хусусиятини Аллоҳ таоло бермаганида, ким берар эди? Уларни бир оилада яшаб, фарзанд кўриш бахтига Аллоҳ таоло муяссар қилмаганида, ким муяссар қилар эди?

«...ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди...»

Аллоҳ таолонинг ўз бандасига фарзанд бериши улкан неъматдир. Шунингдек, жигаргўшасининг фарзандини кўриш, яъни набирали бўлиш ҳам улкан неъмат ҳисобланади. Шу тариқа инсон насли сақланиб боради.

Аллоҳ таоло инсонни аввало жонсиз тупроқдан яратди. Кейин эса, нутфа (сперма) орқали кўпайишини қонунлаштириб қўйди. Фақат бу кўпайиш ҳалол-пок йўл билан бўлиши шартлигини Ўз китобида алоҳида таъкидлаб ҳам қўйди. Демак, инсон ўзига ҳалол жуфт, бола ва набиралар берган Аллоҳ таолога иймон келтириб, Унгагина ибодат қилиб, оиласини ҳар жиҳатдан асраб-авайлаб яшамоғи лозим. Акс ҳолда, ношукрлик қилган бўлади.

«...ҳамда сизларни пок нарсалардан ризқлантирди...»

Аллоҳ таоло инсонга покиза ризқ бергувчи ягона Зотдир. Ундан бошқа ризқ бергувчи йўқ. Демак, бу ўринда ҳам инсон Аллоҳ таолога иймон келтириб, Унгагина ибодат қилмоғи лозим.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола Юқорида ўтган сатрларда никоҳга тарғиб қилувчи баъзи далилларни ўрганиб чиқдик. Албатта, булардан ўзга далиллар ҳам кўп, лекин уларнинг ҳаммасини давоми...

5268 10:00 / 16 ноябрь
Талоқнинг ҳасани ndash яхшиси сунний ҳам дейилади духул қилинмаган аёлни, ҳайзида бўлса ҳам, бир талоқ қўйиш духул қилинган аёлни, у ҳайз кўрадиган бўлса, уч талоқни давоми...

2875 11:00 / 28.02.2023
Унинг вожиб қилувчиси ажралиб чиқаётганда шаҳват билан отилиб келадиган манийни тушириш. Закарнинг боши олд ёки орқа фарж ичига ғойиб бўлиши, қилувчига ҳам, давоми...

18439 21:00 / 02.04.2019
Бизнинг динимизда туғилган фарзанд қиз бўлса, қувончни бўрттириброқ қилиш тавсия этилади. Одатда, ўғил туғилганда хурсандчилик каттароқ бўлади. Аммо, шариатда давоми...

4065 12:14 / 14.12.2019