1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Жинлардан шумланиш

06:38 / 04.09.2018 7555 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

“Туғилган болалар унинг ҳузурига келтириларди. Бас, уларга барака тилаб дуо қилар эди. Бир гўдак ҳузурига келтирилди. Унинг ёстиғини қўймоқчи бўлди. Қараса, боши остида пичоқ турибди. Бас, пичоқ ҳақида сўради. “Жиндан (сақлаш учун) қўямиз”, дейишди. У пичоқни олиб, отиб юборди. Уларни бундай қилишдан қайтарди ва:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шумланишни ёқтирмас ва ёмон кўрар эдилар”, деди.

Оиша бундан қайтарар эди”.

Шарҳ: Ота-оналар фарзандларига дуо умидида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари, мўминларнинг оналари – Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига уларни олиб келар эканлар. Бир куни у зотнинг ҳузурларига бир гўдакни олиб келдилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо гўдакни қўлларига олиб туриб, бошини қўйиш учун ёстиғини бошининг остига тортган эдилар, ёстиқнинг тагидан бир пичоқ чиқди.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: «Бу пичоқ бу ерда нима қилиб турибди?» деб сўрадилар. «Болаларнинг ёстиғининг тагига жин-пин тегмасин, деб пичоқ қўйиб қўямиз», дейишди. Шунда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо пичоқни олиб, ташқарига отиб юбордилар ва: «Иккинчи бундай қилманглар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай шумланишни ёқтирмас эдилар, бундан аччиқлари чиқар эди», дедилар.

Ровий айтадиларки, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бундай ишлардан наҳий қилар эдилар.

Ушбу ҳадиси шариф шумланиб, жин тегмасин, пари тегмасин, кўз тегмасин, у қилмасин, бу қилмасин деб болаларнинг бешигига, ётадиган ёстиғининг остига, кўрпасига, кийимигами – ҳар хил нарсаларни осиб, илиб, тикиб қўйишнинг яхши эмаслигига далолат қилмоқда.

Болаларни ана шундай нарсалардан сақлаш учун аҳли фазл кишиларнинг, ота-оналарнинг ояти карималарни, дуоларни ўқиб, дам солиб боришлари энг мақбул йўл. Лекин хаёлга келган ҳар хил нарсаларни қилавериш дуруст эмас.


Islom.uz портали таҳририяти



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ТАҚДИМАллоҳ номи ила қувилган шайтоннинг ёмонлигиндан паноҳ сўрайман Сен Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Роббиси Аллоҳ учундир. Унинг давоми...

29491 00:42 / 03.12.2016
Имом Ғаззолий ва бошқа мусулмонлар инсонга ўзидаги ақл ва заковатни ўзининг имкони даражасида, ўзига фойда берадиган тарзда ишлатишни таклиф давоми...

6114 13:52 / 23.09.2019
Ана энди навбатдаги мавзу ndash қазо ва қадарга тегишли жараён бошланади. .Ва тўрт калима ризқи, ажали, амали ва бадбахт ёки некбахтлигини ёзиш амр қилинади,. Кимга давоми...

5684 14:00 / 31.05.2021
Ўзимиз яшаб турган жамият тарихининт яқин 6070 йиллик даврига назар солсак йўл қўйилган катта иллатлардан бири шахсга сиғинишнинг хилмахил давоми...

5311 00:10 / 03.12.2016