1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусҳафи шарифнинг навбатдаги адади нашрдан чиқди

09:27 / 25.08.2018 4554 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, бугун 25 август куни Қуръони каримнинг навбатдаги 10 минг нусхаси яна “HILOL NASHR” нашриёт-матбаа корхонаси томонидан босилиб, юртдошларимизга ҳавола этилмоқда. Бу жорий йилнинг ўзида учинчи бор босилиши. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Мусҳафни 50 минг нусхада чоп этишга рухсат берган. Барча нашр қилинган китоб нашриётнинг дўконлари, шунингдек, ҳудудлардаги ҳамкор китоб дўконларига белгиланган ягона нархи – 31 минг сўмдан сотиш шарти билан тарқатилди. 

Бугун эрта тонгдан “HILOL NASHR” нашриёт-матбаа босмахонаси олдида яна одамлар гавжум бўлди. Аввал хабар берганимиздек, нашриётнинг марказий дўконида Қуръони каримнинг нархи ўзгармаган ҳолда сотилмоқда. 

Худо хоҳласа, Мусҳафнинг рухсат берилган қолган ададлари ҳам нашрдан чиқарилиб халқимизга етказилади. Зеро Қуръон кириб борган, ўқиладиган ҳар бир хонадонга Аллоҳ таолонинг файз-барокоти ёғилиб туради. Аллоҳ таоло Мусҳафи шарифнинг навбатдаги ададини барча юртдошларимизга муборак қилсин!

Islom.uz портали таҳририяти


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миср шимоли АлАриш шаҳрининг АлСагҳа кўчасида жойлашган олтин дўконида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Балбалди вебсайти хабар берди. Ёнғин оқибатида дўкон ичидаги давоми...

2628 09:00 / 29.07.2021
Саудия Арабистонининг Мадинадаги турар жой қўмитаси 2024 йил 7 июлдан бошлаб, 2025 йилги ҳаж мавсумига жойларни рўйхатдан ўтказиш учун аризаларни қабул қилишни давоми...

13225 17:14 / 11.07.2024
Бугун, 2024 йил 17 апрель куни .Hilol Nashr, матбаанашриётининг 20 филиали ndash Чорсу Хадра китоб дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга узоқ йиллар давоми...

1838 16:28 / 17.04.2024
Бугун, 31 октябр куни юртимиз бўйлаб жомеъ масжидларда .Қарз зиммадаги оғир масъулият, мавзусида суҳбатлар бўлиб ўтади. Қувонарлиси, эндиликда халқимиз давоми...

734 12:00 / 31.10.2025