1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Намоздан кейинги зикр ва дуолар (16-тавсия)

17:04 / 08.01.2017 184898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намоздан кейинги зикр ва дуолар (16-тавсия)

 

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан тутиб, «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман», дедилар. «Ота-онам сизга фидо бўлсин! Аллоҳга қасамки, мен ҳам сизни яхши кўраман», дедим. У зот: «Эй Муоз, ҳар (фарз) намоз ортидан «Аллоҳумма, аъинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик» (Аллоҳим, Сени зикр қилишимда, Сенга шукр айтишимда ва гўзал ибодат қилишимда ёрдам бер) деб айтгин», дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган. Лафз Насоийники.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта тасбеҳ, ўттиз уч марта таҳмид, ўттиз уч марта такбир айтса  ҳаммаси бўлиб тўқсон тўққизта бўлади – ва кейин юзинчисида «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр» (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Подшоҳлик Унга хос. Ҳамду сано Унга хос. У ҳар нарсага қодирдир) деса, гуноҳлари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечириб юборилади».

Имом Муслим ривоят қилган.

 

Изоҳ: Тасбиҳ айтиш – «Субҳаналлоҳ» дейиш. Ҳамд айтиш – «Алҳамду лиллааҳ» дейиш. Такбир айтиш – «Аллоҳу акбар» дейиш.

 

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (фарз) намозлардан кейин ушбу калималар билан (Аллоҳдан) паноҳ сўрар эдилар: «Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал жубни вал бухл, ва аъуузу бика мин фитнатид-дуня, ва аъуузу бика мин фитнатил қобр» (Аллоҳим, қўрқоқликдан, бахилликдан паноҳ сўрайман, Дунё фитнасидан паноҳ сўрайман. Қабр фитнасидан паноҳ сўрайман).

Имом Бухорий ривоят қилган.

 

Изоҳ: Қабр фитнаси – қабрда икки фариштанинг саволларига жавоб бера олмай қийналиш.

 

Мўминларнинг онаси Жувайрия бинт Ҳорис розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб бомдодни ўқиганларидан кейин унинг (Жувайриянинг) олдидан чиққанларида у ўзининг намозгоҳида ўтирган эди. Чошгоҳда келсалар, ҳали ҳам ўтирган экан. Шунда у зот: «Боя олдингдан кетганимдан бери шундай ўтирибсанми дедилар. У: «Ҳа», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Мен сендан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар улар билан сен бугун айтган нарсалар тарозига қўйилса, улар оғир келади: «Субҳааналлоҳил азийми ва биҳамдиҳ ъадада холқиҳи, ва ризо нафсиҳи, ва зината аршиҳи, ва мидаада калимаатиҳ» (Буюк Аллоҳни махлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунча, Аршининг вазнича ва калималарининг миқдорича ҳамду сано билан поклаб ёд этаман) дедилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имоми дорул ҳижрат ndash ҳижрат юрти имоми номига мушарраф бўлган Имом Моликни олайлик. У киши ўз даврининг энг йирик муҳаддиси эдилар. Мадинаи Мунаввара аҳлидан давоми...

7085 12:08 / 12.11.2018
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга .Эй Билол, қачон азон айтсанг, азонингни шошилмай, давоми...

2409 19:00 / 06.11.2024
Биз Имом Бухорий энг машҳур муҳаддис бўлганлари учун кўпроқ шу зотдан мисол келтирдик. У кишидан олдин ўтган муҳаддислар ҳам ҳудди шундай йўл тутишган. Аслида бу давоми...

5782 17:23 / 08.01.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, сийратлари ва ҳадисларида ҳам ҳаё ҳақида маълумотлар кўп.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

7955 20:58 / 09.05.2017