1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслари қайси жойларда фаолият кўрсатмоқда?

12:10 / 24.07.2018 7233 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ҳамда илмий мактабларда 2018 йилнинг 10 июнидан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини бошлаган.

Ўқув курсларининг дастлабки гуруҳлари учун 2018 йилнинг 1-3 июнь кунлари ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳозирда дарслар давом этмоқда.

Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ўрта мактабни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат 11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус таълим муассасаси дипломига эга бўлган ҳамда 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.

Тингловчилар диний таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;

– соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (086-У-шакл);

– паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);

– 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

– яшаш жойидан маълумотнома;

Ўқув курслар қуйидаги муассасаларда ташкил этилган:

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ш., (0371) 227-42-37;

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 244-48-27;

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 299-24-11

“Мир Араб” олий мадрасаси, Бухоро вилояти, Когон тумани (+99895) 604-45-97;

“Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., (0365) 224-10-11;

“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., 221-77-44;

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти, Китоб шаҳри (0375) 54-27-425;

“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти, Андижон ш., (+99895) 201-68-70, (0374) 228-00-91;

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти, Наманган шаҳри (0369) 226-60-60;

“Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти, Урганч ш., (+99895) 606-92-55, (+99895) 602-92-57;

“Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти, Нукус ш., (0361) 229-03-26, 229-03-20;

“Ҳадис илми мактаби” Самарқанд вилояти, Хўжа Исмоил шаҳарчаси (0366) 673-31-51, (94) 186-19-94;

“Калом илми мактаби” Самарқанд вилояти, Хўжа Исмоил шаҳарчаси (0366) 673-31-51, (94) 186-19-94;

“Ақида илми мактаби” Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри (0375) 225-56-32;

“Тасаввуф илми мактаби” Бухоро вилояти, Когон тумани (+99895) 604-45-97;

“Фиқҳ илми мактаби” Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри (0373) 226-72-31.

Манба: ЎМИ Матбуот хизмати

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисидаrdquoги Ҳукумат қарори қабул давоми...

1552 19:39 / 08.08.2023
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий давоми...

1773 21:34 / 30.08.2023
Саудия Арабистонида умра мавсуми эрта бошланиши ҳақида хабар берилди. Бундан Қироллик кўриниши 2030rdquo лойиҳаси асосида умрачилар сонини ошириш мақсад давоми...

5307 05:49 / 05.09.2018
Мисрлик Самира Ражаб исмли қария аёл 80 ёшида Қуръон ўқишни ва ёзишни ўрганди. Бу ҳақда Ахбара Эль Йома манбаси хабар берди.У Аввал Қуръонни ўрганиш истагини давоми...

1900 15:30 / 26.07.2021