1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Абу Зарр

07:40 / 18.07.2018 3560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Мадинанинг Ҳаррасида* кетаётган эдим, Қаршимиздан уҳуд кўринди. Шунда у зот: «Эй Абу Зарр», дедилар. Мен: «Лаббай, эй Аллоҳнинг расули», дедим. У зот: «Агар мана шу Уҳуд тоғидек олтиним бўлса, унинг менинг ҳузуримда уч кеча бўлса ҳам қолиши хушнуд этмайди. Фақат қарзимга тўламоғим учун етарлисини қолдириб, қолганини Аллоҳ таолонинг бандалари учун ундай ва бундай ҳамда мана бундай қилиб сарф этинглар, деган бўлар эдим», дедилар-да, ўнг ва чап ҳамда орқа томонларига ишора қилдилар, сўнгра йўлга равона бўлиб, «(Дунёни) кўпайтирувчилар (савобини) камайтирувчилардир, лекин мол-дунёсини ундай ва бундай ҳамда мана бундай, яъни ўнг ва чап ҳамда орқаларидан эҳсон қилувчилар ундай эмаслар. Улар кам сонли бўлишади», дедилар, кейин: «Мен келгунимча ўрнингдан жилмай тур», деб тун қоронғусида кўздан ғойиб бўлдилар. Бироздан кейин бир товушни эшитиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор кор-ҳол бўлмасайди, деб қўрқиб, бормоқчи ҳам бўлдим-у,  аммо «Ўрнингдан жилмай тур», деб айтган сўзлари ёдимга тушиб бормадим. Қайтиб келганларидан сўнг: «Бир овозни эшитиб хавотир олдим», деб воқеани эслатдим. У зот: «Ҳақиқатда эшитдингми?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. У зот: «Бу Жаброил алайҳиссалом эди. Менга келиб: «Умматларингдан қайси бири Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмай вафот этса, жаннатга киради», деб айтди», дедилар. Шунда мен: «Агар зино ва ўғирлик қилса ҳамми?» десам, у зот: «Агар зино ва ўғирлик қилса ҳам», дедилар».

Муттафақун алайҳ. Бу лафз Бухорийники.

* Ҳарра – қотиб қолган лавадан ҳосил бўлган, Мадинани шарқий ва ғарбий томондан ўраб турган қора тошлоқ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қадария бу умматнинг мажусийларидир. Агар бемор бўлсалар, кўргани борманглар, давоми...

5076 17:08 / 24.07.2017
. ,. . 94. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қуръонни қироат қилинг, чунки у қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келадир,, дедилар,. Муслим ривоят қилган.

2617 09:00 / 25.07.2022
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим .Аллоҳ азза ва жалла .Агар бирор давоми...

3550 13:05 / 19.11.2017
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эшакка мингашиб кетаётган эдим. У зот .Эй Муоз, Аллоҳнинг Ўз давоми...

4217 09:20 / 31.05.2018
Аудиолар

231204 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149731 14:35 / 11.08.2021