1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусҳаф муборак!

05:48 / 05.07.2018 5068 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, мана бизнинг юртимизда ҳам Қуръони каримни нашрдан чиқариш ишлари йўлга қўйилди. Албатта бу мамалакатимизда диний соҳада олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг яққол намунаси десак, муболаға бўлмайди. Хабарингиз бор март ойида Мусҳафи шарифнинг дастлабки нусхалари нашр этилиб юртдошларимизга етказилган эди. Бугун эса Каломуллоҳнинг навбатдаги 10 минг нусхаси яна “HILOL NASHR” нашриёт-матбаа корхонаси томонидан босилиб, юртдошларимизга ҳавола этилмоқда.

Қуръони Карим китоби “HILOL NASHR” нашриёт-матбааси томонидан “Дорус-салом” нашриётининг расмий рухсати билан аслий нусхаси асосида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида чоп этилмоқда. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Мусҳафни 50 минг нусхада чоп этишга рухсат берган. Дастлабки нашр қилинган 10 минг нусха китоб нашриётнинг 7 та дўкони, шунингдек, ҳудудлардаги ҳамкор китоб дўконларига белгиланган ягона нархи – 31 минг сўмдан сотиш шарти билан тарқатилди ва сотувга чиққан кунидаёқ сотиб тугатилган эди. 

Бугун эрта тонгдан “HILOL NASHR” нашриёт-матбаа босмахонаси олдида яна одамлар гавжум. Энг қувонарлиси Қуръони каримнинг нархи ўзгармаган ҳолда сотилмоқда. Аллоҳ таъоло навбатдаги Мусҳафи шарифни барча юртдошларимзга муборак қилсин!





“HILOL NASHR”

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент вилояти вакиллигида, вилоят бош имоми Жасур домла Раупов ҳамда Вақф фонди вилоят филиали раҳбари Муҳаммадризо Султоновлар томонидан ҳудуддаги 5 нафар давоми...

1654 20:01 / 12.03.2023
Рамазоннинг хайрия ва бирдамлик руҳига мувофиқ, Маккадаги мусулмонлар муборак ойнинг энг қадрли, хайрли ишларидан бирини янгилашлари мумкин. Бу йил муқаддас давоми...

1978 08:06 / 21.03.2021
Устоз Икром Шарифнинг падари бузрукворлари Маъруф отанинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндошуруғларига, давоми...

1960 09:57 / 28.10.2023
Шу йилнинг 2326 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Афғонистонда хизмат давоми...

1515 22:33 / 28.10.2024