1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Абу Убайда Баҳрайндан мол олиб келди

10:40 / 07.07.2018 3863 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амр ибн Авф Ансорийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Убайда ибн Жарроҳни Баҳрайннинг жизясини олиб келиш учун юбордилар. Абу Убайда Баҳрайндан мол олиб келди. Ансорийлар Абу Убайданинг келганини эшитиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бомдод ўқиш учун келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намоздан) чиққач, у зотнинг олдиларига келиб олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни кўриб, табассум қилдилар. Сўнг: «Абу Убайданинг бирон нарса олиб келганини эшитибсизлар шекилли?» дедилар. Улар: «Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот: «Шодланинг ва сизларни хурсанд қиладиган нарсага умид қилинг! Аллоҳга қасамки, мен сизларга фақирлик етишидан қўрқмайман, балки дунё сиздан аввалгиларга кенг қилинганидек, сизларга ҳам кенг қилинишидан, натижада улар кимўзар ўйнаганидек, сизлар ҳам кимўзар ўйнашингиздан ва у уларни ҳалок қилганидек, сизларни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: Саҳобаи киромларнинг кўпчилиги ўша пайтларда жуда ҳам камбағалликда, йўқчиликда ҳаёт кечиришар эди. Улар мол-дунёга ҳарислик қилиб эмас, балки ўта муҳтож бўлганларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган мол-мулкдан бирор нима олмоқчи бўлишган эди. Шунинг учун улар бомдодни одатда ўзлари ўқийдиган маҳаллий масжидларда ўқимай, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўқишган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ушбу мол-мулкка ҳақдор бўлишларига, муҳтожликдан сўрашаётганига қарамай, дунёга берилишдан қайтармоқдалар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сиздан бирортангиз мен унга отаонасидан, боласидан ва давоми...

1781 08:12 / 04.08.2019
Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги айтган нарсаларини ёдлаб давоми...

3181 09:10 / 15.12.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизнинг ичингизда икки нарсани қолдирдим. Икковларини маҳкам ушласангиз, зинҳор давоми...

3744 10:30 / 25.08.2017
Бухорий қилган таълийқда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳга энг маҳбуб дин ҳанифлик ботилдан ҳаққа мойил, осон диндир,, дедилар,.Шарҳ Имом Бухорий гоҳида давоми...

3730 03:45 / 03.06.2017
Аудиолар

229777 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148377 14:35 / 11.08.2021