1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 276-оят

11:48 / 13.06.2018 6778 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ рибони нобуд қилур ва садақаларни ўстирур. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни суймас. Бақара 276. 

Бандалар пул-моллари зиёда бўлиши учун рибохўрлик қиладилар ва ўзларига келган фойдани санаб юрадилар. Аслини олганда, бунинг тескариси бўлади.Чунки

«Аллоҳ рибони нобуд қилур…»

Судхўрнинг пули ҳисоб жиҳатидан кўп бўлса ҳам, Аллоҳ унинг баракасини кўтариб, егани ўзига юқмайдиган қилиб қўяди. Судхўрни турли касалликларга дучор қилади, тинчлигини, хотиржамлигини олади. Яна биз билмайдиган кўп бало-офатларга дучор қилади.

Шунингдек, сиртдан қараганда, садақа қилган кишиларнинг моллари камайганга ўхшайди. Аслида эса иш бунинг тескариси бўлади: Аллоҳ

«…садақаларни ўстирур».

Агар ҳисобда садақа қилувчининг молининг ҳажми оз бўлса ҳам, Аллоҳ унга барака ато қилади, бало-офатлардан сақлайди, ўзини тинч, хотирини жам қилади.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи қилган ривоятда Набий алайҳиссалом:

«Рибо гарчи кўпайса ҳам, оқибати, албатта озайишга қайтади», – деганлар.

Имом Муслим ва имом Термизийлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом:

«Ким ҳалол касбидан бир дона хурмо миқдорича садақа қилса, зотан, Аллоҳ ҳалолдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Аллоҳ уни ўнг қўли билан қабул қилади ва сизлар тойчоқни ўстирганингиздек, ўстириб, Уҳуд тоғича қилади», – деганлар.

«Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни суймас».

Шундан кўриниб турибдики, рибохўрлар кофир ва гуноҳкор ҳисобланар эканлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Батаҳқиқ, сизлардан шанба куни тажовузкорлик қилганларни билдингиз. Биз уларга «Қувилган, хорланган маймунларга айланинг» дедик. Бақара 65. Шанба куни ҳаддан давоми...

5676 09:25 / 17.09.2017
Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир. Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни биладир. Озуқа олинг, энг давоми...

4603 07:25 / 04.02.2018
Ва агар талоқни қасд қилсалар, бас, албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. Бақара 227. .Ийло, эр кишининг ўз хотинига яқинлик қилмасликка қасам ичишидир. давоми...

3800 22:35 / 06.03.2018
Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен .У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Пок бўлмагунларича уларга яқинлашманглар. Қачонки пок бўлсалар, уларга давоми...

10396 12:40 / 01.03.2018