1446 йил 3 рабиъус сони | 2024 йил 06 октябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Ҳаром йўл билан топилган молдан закот бериладими?

12:47 / 12.06.2018 4312 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуйида закотга доир замонавий муаммолар бўйича илмий анжуманларнинг фатволаридан намуналар келтириб ўтамиз.

1. «Ҳаром мол» –эгалик қилиш ёки фойдаланиш шариатда ман қилинган мол-мулкдир.

а) Бирор сабаб туфайли ҳаром молни ўзлаштирган киши қанча вақт ўтса ҳам, ўша молнинг ҳақиқий эгаси ҳисобланмайди. У агар эгасини таниса, эгасига ёки унинг ворисларига молни қайтариши вожибдир. Агар эгасини топишдан умидини узган бўлса, ундан қутулиш мақсадида хайрия йўлларига сарфлаши лозимдир. Бунда мол эгасининг номидан, деб садақа қилади.

б) агар бир ҳаром ишни бажариш эвазига ҳақ сифатида ҳаром молни олган бўлса, бу молни ҳам хайрия йўлларига сарфлайди. Унга ҳақ қилиб берган кишига қайтариб бермайди.

в) бир киши ношаръий йўллар билан ҳаром молга эга бўлса, рибонинг фойдаси каби, уни ҳам эгасига қайтармайди, балки хайрия йўлларига сарфлайди.

г) агар ҳаром молнинг айнан ўзини қайтариш имкони бўлмаса, унга ўхшашини ёки қийматини эгасига қайтариб беради. Эгасини танимаса, буни ҳам хайрия йўлларига сарфлайди, эгасининг номидан садақа деб ният қилади.

3. Ҳаром мол закотнинг ўрнига ўтмайди, яъни закот бериладиган мол деб ҳисобланмайди, чунки шариат нуқтаи назаридан қараганда бундай мол қийматга эга эмас. Ҳаром йўл билан қўлга киритилган бундай молдан шариатда кўрсатилган йўл билан қутулиш керак.

4. Бировнинг молини ношаръий йўл билан эгалланган бўлса, уни эгаллаб олган кишига бу ҳаром молдан закот бериш вожиб эмас, чунки бунда закотнинг вожиб бўлиши учун шарт қилинган мукаммал эгалик йўқ. Қачон мол ўзининг эгасига қайтса, бир неча йиллар ўтган бўлса ҳам, қўлига келиб тушган йили учун закот бериш лозим.

5. Ҳаром молни эгаллаб олган киши эгасига қайтармай, ундан закот чиқарса, қўлида қолган қисми учун гуноҳкор бўлиб қолаверади. Закот чиқарган қисми эса шаръан қайтариши керак бўлган қисмни чиқариш ҳисобланади ва закот деб эътибор қилинмайди. Шунингдек, уни масъулиятдан ҳам қутқармайди. Фақат эгасини таниса, унга қайтариши, танимаса, унинг номидан садақа қилиб юбориш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Мўминнинг нажоти китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сотиб олинган ҳар бир нарса ҳам тижорат моли бўлавермайди, чунки уларнинг орасида шахсий ва оилавий фойдаланиш учун ҳам бўлади. Фақатгина сотиш, фойда олиш давоми...

3825 16:22 / 06.06.2018
Ийд намозларини ўқиш дуруст ва вожиб бўлиши учун жума намозининг шартлари унда ҳам топилиши лозимдир. Фақат иккита амалда жума намозидаги шартларга хилоф давоми...

4262 05:00 / 14.01.2017
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган.Эй иймон келтирганлар, касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан нафақа қилинглар, Бақара сураси, 267оят. давоми...

3638 16:14 / 06.06.2018
Аллоҳ таоло .Албатта, садақалар фақирлар, мискинлар, унда ишловчилар, қалблари улфат қилинадиганлар, қуллар, қарздорлар, Аллоҳнинг йўлида ва ватангадо учундир. давоми...

8754 05:00 / 14.01.2017
Аудиолар

131174 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51687 14:35 / 11.08.2021