1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазон – тақво ойи

03:30 / 07.04.2023 3884 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳ табарока ва таоло, бандаларини тақвога буюрди-ки, у сабабли бу ҳаёти дунё ва охиратда саодатни қўлга киритишади, Унинг розилиги ва каромат диёри билан бахтли бўлишади, ҳамда Унинг дўзахи ва азобидан саломат қолишга эришишади. У субҳанаҳу ва таолонинг халқларининг аввалгию охиргиларига қилган амридир. Аллоҳ таоло деди:

 «Батаҳқиқ, сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», – деб тавсия қилдик.» (Нисо: 131).

Дарҳақиқат, У субҳанаҳу бандаларига тақвони рўёбга чиқаришлари учун ушбу муборак Рамазон ойи рўзасини жорий қилди. Аллоҳ таоло деди:

 «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз.» (Бақара: 183). Яъни, рўза сабабли (тақволи кишилар бўлишингиз учун). Чунки рўза, ундаги нафсни бўйинсундириш ва шаҳватларни синдириш билан тақвога боғлайди. Ушбу улуғ ойнинг рўзаси тақвони рўёбга чиқаришлик учунгина жорий қилинди. Балки у тақвони рўёбга чиқаришда энг кўп кўмак берувчидир. Машойихлар шундай дедилар: «Рўзанинг зоҳирий аъзолар ва ички кучларни сақлаш, уларни, эгаллаган вақт барбод қиладиган бузуқ моддаларни жалб қилувчи қориштиришликдан ҳамда уларни соғлом бўлишликдан тўсадиган тубан моддалардан фориғ қилишликда ажойиб таъсири бор. Рўза қалб ва аъзоларнинг саҳиҳлигини сақлайди. Ҳамда уларга, шаҳват қўллари тортиб олганларини қайтаради. У Аллоҳ таоло айтганидек тақвога энг катта кўмакчидир: 

Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз.» (Бақара: 183)».

Аллома, шайх Абдурроҳман ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг ушбу «Шоядки, тақво қилсангиз» қавлининг изоҳида шундай дедилар: «Албатта, рўза тақвонинг энг катта сабабларидандир. Чунки унда Аллоҳнинг амрига бўйинсуниш, қайтариғидан четлашишлик мавжуд. У тақвони ўз ичига олган ўринлар:

Рўзадор Аллоҳнинг савобини умид қилувчи, Унга қурбат ҳосил қилувчи бўлган ҳолда Аллоҳ унга ҳаром қилган ейиш, ичиш ва шунга ўхшаш нафс унга мойил бўладиган нарсаларни тарк этади. Бу тақводандир.

Шулардан: Рўзадор ўзини Аллоҳ таоло уни назорат қилиб туришини ҳис қилишга ўргатади. Натижада нафси истаган нарсани Аллоҳ ундан хабардор эканини билгани боис қодир бўла туриб тарк этади. 

Рўза шайтон ҳаракатланадиган ўринларни торайтиради. Чунки у одам боласининг қон юрадиган жойида юради. Рўза билан ҳаракати заифлашади ва ундан маъсиятлар (содир бўлиши) озаяди. 

Асосан рўзадорнинг тоати кўп бўлади. Тоатлар эса тақво хислатларидандир.

Бой очлик аламини тотиб кўрса, бу унга қашшоқ камбағаллардан кўнгил сўрашни вожиб қилади. Бу эса тақво хислатларидандир».

Аллоҳдан тақво қилишлик – буйруқларига бўйинсуниб, қайтариқларидан четлашиб Унга тоат қилишликдир. Тақвонинг маъноси: банда ўзи билан хавфсираётган нарсаси ўртасида қалқон тутишлигидир. Банда Раббисидан тақво қилиши: ўзи билан Унинг ғазаби ва жазосидан қўрқаётгани ўртасида уни сақлайдиган қалқон тутишидир. Бу эса фақат Унинг тоатини бажариш ва маъсиятидан четлашиш билан бўлади.

Аллоҳ азза ва жалла гоҳида Ўзидан тақво қилишга-(қўрқишга) буюради. У қўрқиб, умид қилинадиган Зотдир. Бандалар учун ҳосил бўладиган барча яхшилик У субҳанаҳу томонидандир. Гоҳида ундан тақво қилиш-(қўрқиш)га қарши бориб, ҳавосига эргашганларнинг борар жойи бўлмиш дўзахдан қўрқишга буюради. Аллоҳ таоло айтганидек:

 «...ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган оловдан қўрқинглар» (Бақара: 24). Ва Субҳанаҳунинг ушбу қавли каби:

 «Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳлу аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг.» (Таҳрим: 6). Гоҳида қиёмат, ҳисоб, жазо-(мукофот), саодат, батхсизлик куни, тақводорлар ўз савобларига, тақвога қарши борувчи гуноҳкорлар ўз азоб ва жазоларига эришадиган кундан қўрқишга буюради. Аллоҳ таоло айтганидек:

 «Ўзингиз Аллоҳга қайтариладиган Кундан қўрқинг. Сўнгра ҳар бир жон касб қилган нарсасини тўлиқ олур. Уларга зулм қилинмас» (Бақара: 281).

Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини Аллоҳдан тақво қилишга буюрардилар. Агар бирор сария-(кичик қўшин) юборсалар, унинг амирига хоссатан ўзи ҳақида Аллоҳдан тақво қилиш ва у билан бирга бўлганлар борасида яхшиликка буюрардилар. Видолашув ҳажида қурбонлик куни хутба қилганларида одамларни ушбу васиятга ҳожатманд, ҳамда унинг аҳамияти ва фойдаси улкан бўлгани учун уларни Аллоҳдан тақво қилишга буюрдилар.

Дарҳақиқат, салаф солиҳ ўзларида тақвони рўёбга чиқаришлик, унинг маъно ва асосларига аниқлик киритишликка аҳамият қаратдилар. Мудом бир-бирларини унга буюрардилар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: «Ўзлари билган ҳидоятни тарк этишда Аллоҳнинг уқубатидан ҳазир бўладиган ва у олиб келган нарсани тасдиқлашда Унинг раҳматини умид қиладиганлар». 

Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Муттақинлар уларга ҳаром қилинган нарсалардан сақланганлар ва уларга фарз қилинган нарсаларни адо этганлардир».

Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Аллоҳдан тақво қилишлик кундузлари рўза, кечалари қоим ва булар орасидаги нарсалар-(гуноҳ ва тоатлар)ни қориштиришлик билан эмас. Бироқ Аллоҳдан тақво қилишлик: Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни тарк этиш ва Аллоҳ фарз қилган нарсаларни адо этишликдир».

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг ушбу

 «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг ва мусулмон бўлган ҳолингиздагина ўлинг.» (Оли Имром: 102) қавли борасида шундай дедилар: «Итоат қилиниб, маъсият қилинмаслиги, ёдда тутилиб, унутилмаслиги, ҳамда шукр қилиниб, куфр қилинмаслигидир». 

Толқ ибн Ҳабиб дедилар: «Тақво – Аллоҳнинг тоатини Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳнинг савобини умид қилган ҳолда қилишинг. Ҳамда Аллоҳга маъсият қилишни Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳнинг жазосидан қўрққан ҳолда тарк этишингдир».

 Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Аллоҳдан тақво қил-(қўрқ) деб айтганда Умар ушбу шундай жавоб берди: «Агар уни айтмасангиз сизларда яхшилик йўқ. Агар уни биз қабул қилмасак бизда яхшилик йўқ».

Тақвонинг ўрни қалбдир. Муслим ўз «Саҳиҳ»ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан узун ҳадисда ривоят қиладилар. Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Тақво бу ерда дея кўкракларига уч марта ишора қилдилар».

 Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Тақвонинг асли қалбларда бўлар экан, бас, унинг ҳақиқатидан Аллоҳ азза ва жаллагина хабардор бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Аллоҳ сурат ва молларингизга қараймайди. Балки қалб ва амалларингизга қарайди»

Бошқа ривоятда эса: «Аллоҳ жасад ва суратларингизга қарамайди». Шу дамда чиройли сурат, дунёда мол, обрў ва мансаби бўлганларнинг кўпини қалбида тақво хароб бўлади. Булардан бирор нарсага эга бўлмаган кишининг қалби эса тақвога тўла бўлади. Натижада Аллоҳ азза ва жалланинг наздида энг мукаррам бўлади. Балки аксар ҳолатда шундай рўй беради».

Тақвонинг муттақинлар дунё ва охиратда эришадиган кўплаб фойда ва самаралари бор. Дунёдаги самараларидан:

Фойдали илмни ҳосил бўлиши. Аллоҳ таоло деди:

 «Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир.» (Бақара: 282). Субҳанаҳу деди:

 «Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга (ҳақ билан ноҳақни ажратувчи) фурқон қилиб беради…» (Анфол: 29).

Имтоҳонлардан (омон) чиқиш ҳамда банда ўзи ўйламаган томондан пок ризқ ҳосил бўлиши. Аллоҳ таоло деди:

 «Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир.

«Талоқ» Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур.» (Талоқ: 2-3).

Улар Аллоҳнинг муҳаббати, У Зот улар билан бирга бўлиши ва мағфиратига эришадилар. Шу билан улар бахт ва нажотни қўлга киритадилар. Аллоҳ таоло деди:

 «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир» (Тавба: 4). Субҳанаҳу деди:

 «Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир» (Бақара: 194). Аллоҳ азза ва жалла деди:

 «Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.» (Анфол: 69). Аллоҳ таоло деди:

 «Аллоҳга тақво қилинг. Шоядки, зафар топсангиз» (Бақара: 189).

Тақвонинг охиратдаги самараларига келсак, улар кўп ва турличадир:

Наъим жаннати ила бахтга эришиш. Улар учун юқори даража ва мақтовга сазовор бўлиши. Аллоҳ таоло деди:

 «Албатта, тақводорлар учун Робблари ҳузурида неъматланиш жаннатлари бордир» (Қалам: 34). Субҳанаҳу деди:

 «Ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир.» (Бақара: 212). Субҳанаҳу деди:

 «Ва оқибат тақводорларникидир» (Аъроф: 128).

Тақвонинг энг улкан самараси қиёмат куни Аллоҳ билан учрашиш ва уни кўришликдир. Аллоҳ таоло деди:

 «Албатта, тақводорлар жаннату анҳорлардалар. Сидқ ўриндиғида, қудратли Подшоҳ ҳузуридалар.» (Қамар: 54-55). 

Ушбу улкан мавсум ва улуғ ойда эканмиз буюк арш Робби Саховатли Зотдан қалбларимизни иймон зийнати билан зийнатлашини ҳамда уни биз учун бу дунё ва Унга йўлиқадиган кунимизда озуқа қилишлигини сўраймиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бундай рахматли ойни бизларга мархамат этиб, Ўзига ибодат қилувчилар сафига қўшган Аллоҳ Таолога беҳисоб шукрлар бўлсинАллоҳ Таоло Қуръонда шундай мархамат давоми...

4074 18:06 / 16.05.2018
Саҳарлик этиш ва уни кечиктириш мустаҳаб. Имом Бухорий ва Муслим Зайд ибн Собит розийаллоҳу анҳудан ривоят этишларича, Зайд айтадилар .Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

6391 03:30 / 01.04.2023
Рамазон ойининг рўзаси ndash иймон келтирган ҳар бир киши учун фарздир. Араб тилида Рўзаrdquo ассиямrdquo ёки ассавмrdquoдеб талаффуз қилинади. Ассиямrdquo ёки Ассавмrdquo давоми...

34606 18:03 / 16.05.2018
t . . . . Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар давоми...

3242 18:00 / 13.04.2023