1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Имтиҳон

20:54 / 29.05.2018 4385 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фоний дунё ҳаёти имтиҳондан иборат экани ҳақидаги ҳикмат кўпчиликка маълум. Шундай экан, имтиҳондаги саволлар мураккаблиги жиҳатидан бир хил эмас. Дунёвий дорулфунундаги имтиҳонда осонроқ савол тушса, «омадим келди», деб қувонадилар. Қийини тушса, ғашланиб, пешоналарини тириштирадилар. Билим даражасини белгиловчи устоз саволларнинг осон-қийинлигига ҳам, албатта, эътибор беради. Яъниким, қийин саволнинг жавоби юқорироқ таҳсинга лойиқ бўлади. Ҳаёт имтиҳони ҳам шундай. Кимдир намоз фарз қилинган ёшдан, балки ундан-да эртароқ саждага бош қўяди. Демак, Аллоҳ унга ва уни тўғри йўлда тарбия қилаётган ота-онаси, устозига улуғ неъматларидан берибди. Эҳтимол, Фирдавс боғлари насиб бўлишини ирода этибди. Нуфузли олий ўқув юртига кириш ва ўқиш давомидаги имтиҳонлар бошқаларига нисбатан оғирроқ бўлганидек, жаннатнинг олий боғларига кириш, пайғамбарлар, валийлар...га берилган неъматларга эришиш имтиҳони ҳам шунга яраша бўлади. Яъни сабр имтиҳони, шукр синови, ташвишларни енгиб ўтишдаги ишонч, ғайрат, шижоат... имтиҳоналари ҳам оғирроқ бўлади.

Жума намозларида айрим ёшлар фарзни ўқибоқ туриб кетадилар. Таровиҳ намозларида саккиз ракат билан чекланадилар. Бу уларнинг ихтиёри, гуноҳкор, деб айблай олмаймиз. Лекин укаларимиз ҳар бир ишнинг афзали, кўпи яхшироқ эканини англаганлари дуруст эди. Имтиҳонда устоз жавобдан тўла қаноатланмади ва дедики: «Жавобингиз тўрт баҳога (ёки аълога) тортмай турибди, битта қўшимча савол бераман, тўғри жавоб қайтарсангиз, тўрт (ёки беш) қўяман». Суннат ва нафл намозлари бандани юқори баҳолар билан таъминлайди. Қиёматда банда Роббиси томонидан «Мен жума кунида икки ракат намозни фарз қилиб эдим, нега суннатни ўқиб, ибодатни кўпайтириб юбординг?» деб айбланмаса керак. Балки, «Жума куни ҳеч қаерга шошмаётган эдинг, масжидга – Менинг уйимга келиб, қўшимча намоз билан дилингни янада роҳатлантирганинг яхшироқ эмасмиди? Бошқалар суннат намозини ўқиб, Мен билан бўлаётган учрашувларини давом эттириб, қалблари янада ҳузурланаётганида сен кўчада туриб нима манфаат топдинг?» – дейилмасмикин, валлоҳу аълам?! Қиёматда бундай маломат эшитишимиздан олдин бугун бу саволни ўзимиз ўзимизга бериб, ўзимизни ислоҳ қила олсак нақадар яхши!!! Энг оғир имтиҳонларнинг энг мураккаб саволларига аъло даражада жавоб бера олишимиз учун шундай қилишимиз керак, деб ўйлайман. Бизлар ҳам «ад-дунё явмун ва лано фийҳо совмун» – дунё бир кундек ва биз унда рўзадормиз, дея олувчилар қаторида бўлсак эди...

 Тоҳир Малик «Меҳмон туйғулар» китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг,. Оли Имрон сураси 133оят.Шошилинг Чунки давоми...

3218 16:00 / 02.08.2021
Моликий фақиҳлардан Қози Иёз роҳимаҳуллоҳнинг .Тартибул мадорик, китобида келади.Абу Бакр Абҳурий айтади .Туртус масжидига кирдим ва бир устуннинг ёнига бориб давоми...

3071 14:18 / 31.12.2023
bull Вафот этган инсонни барча сизлаб, ҳурмат билан тилга олади. .Ундай қилардилар, бундай кулардилар, дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида ҳурмат қилинмайди.bull давоми...

2819 11:30 / 29.10.2021
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Албидая ван ниҳая, китобининг 11 чи жузида келтиради.Қози Юсуф ибн Яъқуб катта уламолардан эди. Аббосий халифалардан Мўътазид уни давоми...

3353 17:00 / 17.03.2022