1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Раҳмат ўн кунлиги: Рамазоннинг биринчи ўн кунлигини қандай ўтказиш керак.

16:06 / 22.05.2018 9230 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир мусулмон Рамазон ойининг уч қисмдан ташкил топишини билади. Муборак ойнинг биринчи ўн кунлиги “Раҳмат кунлари” эканлиги маълум.  Мусулмонлар Рамазон ойининг руҳий, маънавий юксалиш ойи эканлигини билишади, лекин мусулмон банда учун “раҳмат” нимани англатади ? Буюк Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири Ар-Раҳмондир, Меҳрибон. Мусулмонлар бажарадиган деярли ҳамма ишларида Яратувчини шу исмини айтишади.Шунинг учун Аллоҳ ўзи учун яратган ойда раҳматини нозил бўлиши хайратланарлик эмас. Ҳадиси Қудсийда Аллоҳ: “Эй одам фарзанди сен менга дуо ва мендан умид қилар экансан, мен бажарганинг учун гуноҳларингни авф этаман, ва қарши бўлмайман. Эй одам фарзанди агар сен ҳузуримга гуноҳларинг осмон булутлари қадар кўп холда келсангда, ва мени Раҳматимни қидирганингда, Мен сени мағфират қилар эдим. Эй одам фарзанди агар хузуримга гуноҳларинг ер юзича бўлиб,менга бирор нарсани ширк келтирмай келганингда, мен сени ундан ҳам катта раҳматим билан кутиб олардим.”-деган. Кўпчилик иймон келтирган одамлар билиб-билмасдан, қилиб қўйган гуноҳларидан қўрқиб туришади. Лекин Аллоҳ мағфиратни ваъда қилаяпти. Бу сифат Аллоҳдан бошқа хеч ким ва хеч нарсада йўқ. Бу ҳадис орқали Аллоҳ Ўзиниг Ар-Роҳман, энг Меҳрибон, ар-Роҳийм энг Раҳмли эканлигини эслатаяпти. Аллоҳнинг Раҳматига эришиш ва жаннатга кириш ҳар бир мусулмон интиладиган нарсадир. Аллоҳнинг азобидан қўрқувчи ҳар бир мусулмонга Яратувчи Қуръонда : “Эй ўз жонларига исроф (жабр ) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта унинг ўзи ўта  раҳмли зотдир”  деб айт (Зумар сураси, 53-оят)

Дуо ва зикр - Аллоҳ раҳматининг калитлари

Раҳмат ўн кунлигида мусулмон киши бажарадиган амалларниг яхшиси дуо ва зикрларни ўқиш орқали Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлиш. Жаннат эшиклари очилган ва жаханнам эшиклари ёпилган холатда Аллоҳ ўзиниг ваъдасидан қайтмайди. Яратган зотга мурожаат қилиб, раҳматига эришиб олишни сўраш учун энг қулай фурсат. Қуръонда келган қуйидагии дуони ҳам ўқиш мумкин: “Эй Роббим, мағфират қил, раҳм қил. Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан” (Мўминун сураси, 118-оят).

Яна Аллоҳ Бақара сурасининг 152-оятида “Бас , Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз”. – деб айтган. Булар Аллоҳни кўп зикр қилиш, ҳар доим раҳматини сўраш, сажда қилиб унга ёлвориш учун эслатмалардир. Қандай қийинчиликларни бошингдан ўтказаётганинг, қанчалик қаттиқ холдан тойганингни аҳамияти йўқ. Иймон келтирганлар ҳеч қачон Аллоҳнинг раҳматидан умидларини узмасликлари керак. Бошқа ҳадисда Аллоҳнинг охиратда мусулмон бандалари муҳтожлигида бўладиган раҳмати ҳақида сўз кетади. Мусулмонлар кунда уруш ва бузғунчиларни кўриб турсалар-да, шу билан бирга эрнинг аёлига, онанинг  эмизикли фарзандига, ўқитувчининг шогирдларига, болаларниг ҳайвонларга хатто ҳайвонларнинг ўз боласига кўрсатаётган чексиз меҳр муҳаббатига ҳам гувоҳ бўлишаяпти. Раҳмат оламни ўз гирдобига олган, Аллоҳ ўз раҳматини 100 қисмга бўлди ва фақатгина биттасини ер юзида бўлишини ирода қилди. Қолган Раҳмати ўзигагина хосдир. Рамазоннинг аввалги ўн кунида бўладиган Аллоҳнинг раҳматини тасаввур қилиб кўринг, энди биринчи ўн кунликни рисоладагидек ўткказган киши қўлга киритадиган мукофотни бир тасаввур қилиб кўринг ва келажкада Қиёмат куни бўладиган раҳматни ҳам тасаввур қилиб кўринг.

Рўзанинг  ўзи бу раҳматдир

Рўзанинг Ислом арконларидан бири эканлигини ўзиёқ бунинг раҳмат эканлигига далил. Рўза орқали одамлар уларга наф бермайдиган таомлардан халос бўлишади.Улар руҳий озуқа олиб, зарур ибодатлардан чалғитувчи нарсаларни тарк этадилар. Мусулмонлар ўзларида бор нарсага қаноат қиладилар, ва ўзларига нисбатан кам нарсага эга инсонлар ҳақида, урушда хонавайрон бўлган фарзандлари бор оилалар ҳақида, кунда таомсиз яшаётган мусулмонлар ва ғайримусулмонлар хақида, узлуксиз рўза тутаётганлар ҳақида ғам чекадилар. Буларнинг ҳаммаси ўз ҳолида раҳматиннг бир кўриниши. Мусулмонлар ўзларига, жуда яхши шароитлардагиларга ва омади келмаганларга хам яхшилик ва меҳрибонлик кўрсата оладилар. Раҳм шафқат ҳар хил кўринишларда намоён бўлади. Ва  буларнинг барига Рамазонда Аллоҳни зикр қилиш билан, тунларини ибодат билан ўтказиш, нафс тийилиши  ҳақида тафаккур қилиш орқали эришиш мумкин. Роббул оламин яна баъзи нарсаларни ваъда қилаяпти. Қуръонда:” Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз” –деб айтган. (Бақара сураси, 183-оят)

 Сиз энг тақводор мусулмон деб эътироф қилиндингиз, бу Аллоҳниг бандасига бериши мумкин бўлган энг олий мукофоти, раҳматидир. Бу даражага Рамазон ойида Аллоҳга буткул юзланибгина эришиш мумкин.

Рўза ва Раҳмат ўн кунлигидаги дуо.

Биринчи ўн кунликнинг гўзаллиги шундаки, бу раҳматнинг раҳмат ичидалигидир. Мусулмон бандалар Роббиларининг розилигига эришиш учун фаол ҳаракат қилаётганларида, Аллоҳ ўз раҳматини бу муборак ойга туҳфа қилиб қўшиб беради.  Унинг раҳматига солиҳ амал қилувчиларгина лойиқ,  ва уларнинг ажрлари кўпайтириб берилади, шу билан бирга гуноҳ қилган бандалар агар ихлос билан тавба қилсалар ва Аллоҳ розилиги истаб ҳаракат қилсалар мағфират қилинадилар. Айнан шу дамда Аллоҳнинг раҳмати сабаб хайрли ишларнинг даражаси ортади, ва бу ўз навбатида бандаларга берилган раҳматдир. Бу қалбларини поклаб, Аллоҳга ибодат учун бандани тўғри йулга бошлайди. Рўза нафақат амалларни балки ажр мукофотларни хам  кўпайишига сабаб, лекин Яратувчимизнинг раҳмати ибодатдан тўхтамаган ҳар бир бандани ўраб олишда давом этаверади. Аллоҳ бандаларини Ўзигагина ибодат қилишлари учунгина халқ қилди: “Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим”. (Зарият сураси, 56-оят). Рўзадаги амаллар жуда буюкдир.Бундай буюкликнинг сабабларидан бири Аллоҳ рўзани Ўзи учун танлади. Набийимиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васаллам айтадилар:”(Аллоҳ айтади)”: “Одам боласининг ҳар бир эзгу амали ўзи учундир илло рўза Мен учундир. Ва Мен рўзадорни бу учун мукофотлайман. Рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид, Аллоҳ наздида мушкдан яхшироқдир”. (Имом Бухорий ривояти)

Шу йўл билан Рамазон кунларида ихлос билан Аллоҳ розилиги учун тавба ва амали солиҳ қилганларга ҳисобсиз, сон саноқсиз ажр мукофотлар берилади. Бу раҳмат бутун Рамазон ойида бўлади. Ва иймон келтирган киши учун Қиёмат кунида Аллоҳнинг раҳмати билан рўзадорлиги сабаб солиҳлар орасидан чақирилгунича бўлган ҳаётида ҳам давом этади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шак куни, деб мусулмон ҳоким ҳузурида аниқ илм собит бўлмай, айни кўришда ихтилоф бўлиб, Шаъбоннинг ўттизинчи кунига ўтилган кундир. Яъни Рамазон ҳилолини кўришда давоми...

3737 05:00 / 11.01.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк давоми...

4968 14:00 / 01.04.2023
....Лайлатул Қадр кечасида бандаларнинг бир йиллик қадарлари тақдирлари белгиланади ва сураи карима бошидан охиригача муборак Лайлатул Қадр кечасига давоми...

28976 05:00 / 11.01.2017
1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги зиёдалашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўзани олдинги умматларга фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадийяга ҳам фарз давоми...

3685 05:00 / 14.01.2017