1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазонни муносиб кутиб олинг

01:34 / 21.05.2018 4806 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мана барча мўмин – мусулмонлар кутиб турган муборак Рамазон ойи кириб келди. Бу рўза ойи биз учун муборак вақт, негаки бу ойда ибодат амалини мукофоти бир неча баробар кўпайтирилади.  

Бироқ мусулмонларда Рамазон ойига турли хил муносабат мавжуд. Бир хиллар учун Рамазон ойи Яратган Эгасига пухталик билан ва имкон кадар яхширок ибодат килиш ойи булиб, унда Аллохни розилигига эришишга харакат килинади. Улар учун Рамазон ойи – муҳим, бебаҳо, ноёб ва муштоқ бўлиб кутилган ҳодисадир. Улар барча ҳаракат ва амаллар учун мукофот бир неча баровар берилишига ишонган ҳолда деярли ҳамма вақтини ибодатда ва савоб амалларни бажаришда ўтказишади.

Бошқа хилдаги одамлар ҳам борки улар Рамазонни бирмунча ғамгинлик билан “кутиб олишади”. Уларни юраги сиқилиб, жавраб, ғингшиб рўзани ўтқазишади. Катта қийинчилик билан ейиш, ичишдан тийилишади ва бошқа чекловларга риоя қилишади. Шунингдек улар масжидга кечки ибодат, таровиҳ ва бошқа жамоа намозларига зўрға ўзларини судраб боришади.  Шунга улар учун Рамазон ойи – чекловлар, муҳтожликлар ва қийинчиликлар ойидир. 

Афсуслар бўлсинки мусулмонларни яна бир тоифаси ҳам борки улар Рамазон ойи билан умуман кўришишни хоҳлашмайди. Улар рўза тутишни, масжидга боришни, таровиҳда туриш ва бошқа ибодатларни қилишни хоҳлашмайди. Улар турли хил асоссиз далиллар билан ўзларини рўза тутиш фарзидан озод қилишга ҳаракат қилишади. Айримлари ҳавони иссиғлиги ва кунни узунлигига далил келтиришади, айримлар эса гўёки рўза сабабли соғлиқларини ёмонлашганини баҳона қилиб ўзларини оқлашга ҳаракат қилишади, айримлар узоқ вақт йиғган вазнни йўқотишдан қўрқишини тушунтиришади.... шу каби асоссиз баҳоналарни яна кўплаб топиш мумкин. Қанча рўза тутмаганлар бўлса шунча баҳона ҳам бор.     

Аллоҳ таоло Ўзининг бандаларига ўзлари тоқат қилолмайдиган вазифага буюрмаган ва уларга ўзлари кўтара олмайдиган ишни юкламаган, муборак Қуръонда айтилганидек (келтирилганидек):

“Аллоҳ ҳеч қачон бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам касбидан, зарари ҳам касбидан” (Бақара сураси, 286 оят )

Шунинг учун турли хил асоссиз далиллар келтириш, турли хил баҳоналар ўйлаб топиш ва рўза тутишга қўрқиш керак эмас.

Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматига Рамазон ойида рўза тутиш тўғрисида оят юборилганига бир минг тўрт юз йил бўлди ва шу вақтгача рўза инсонларга ҳеч қандай қўрқинчли нарса олиб келмаган.

Ака укалар ва опа сингиллар! Аллоҳ таолодан қўрқинглар, ўзингизни вақтингизни нисбатан қадрсиз муносабатда бўлманг, ўзингизни ҳаётингизни сизга фойда келтирмайдиган ишларга сарфламанг. Имкон борича Охират учун фойдали бўлган савоб ишларни қилишга ҳаракат қилинг айнан шу йўл билан сиз мусулмоннинг энг асосий мақсади бўлмиш Аллох Таолонинг розилигига эришасиз.

Балким бу сизни охирги Рамазонингиздир, кечирилишингиз ва даражасини биздан сир тутган Аллоҳ таолонинг махсус мукофотини олишингиз мумкин бўлган охирги имкониятдир, Абу Ҳурайра (р.а.) келтирган ҳадиси шарифда айтилганидек:

“Инсон (Одам авлоди)нинг ҳар бир амали учун мукофоти ўнтага кўпайтирилади ва ҳаттоки етти юзга бориши мумкин. Аллоҳ таоло айтади: “Фақат рўза мукофоти бундан истисно, дарҳақиқат бу (амал) Мен учун ва Ўзим мукофотини бераман(негаки инсон Мен учун рўза тутади)” (Ибн Можа)

Рамазон ойи – Аллоҳ таолонинг Ўзининг бандаларига нисбатан олийҳиммат неъматларини намоён бўлишидир.

Бундан ўзингизни ҳаётингизда кескин бурилиш сифатида фойдаланинг, яхши томонга шаклланиш сифатида фойдаланинг, шармандалик гуноҳларидан юз ўгириб итоат ва ибодатга бурилинг, чунки шу мақсад учунгина биз яралганмиз

 Аллоҳ таоло Қуръонда айтган:

Мен жин ва инсларни Ўзимга ибодат қилиш учун яратдим”. (Зориёт сураси, 56)

Бизнинг солиҳ ўтмишдошларимиз Аллоҳ таолодан олти ой Рамазон ойини кутиб олиш имкониятини сўрашган, кейин эса беш ой Аллоҳ таолодан ўзларининг Рамазон ойида қилган савоб амалларини ва ибодатларини қабул қилишини сўрашган.

Биз ҳам Парвардигоримиздан бизга Рамазон ойини муносиб кутиб олишга имконият беришини ва бу ойда бизга энг яхши ва гўзал амалларни қилишликда ёрдам беришини сўраймиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам quotАллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қиладиларquot,mdash деганлар. Қанчалик Аллоҳ давоми...

4402 16:52 / 28.05.2018
Араб тилидаги .таровеҳ, сўзи луғатда .дам олиш роҳатланиш, маъноларини билдиради. Рамазон ойида адо этиладиган йигирма ракъатли намознинг ҳар тўрт ракъатини давоми...

22187 16:42 / 28.05.2018
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Рамазон ойи ndash унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган, Бақара давоми...

1468 15:24 / 14 март
биринчи мақолаРамазон... Исми шарифингга жонлар нисор бўлсин сенинг. Хуш келдинг қутлуғ ва ўтлиғ ойим. Номингни қўрқмасдан, оғзимизни тўлдириб айтадиган давоми...

1718 11:30 / 01.04.2022