Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эшакка мингашиб кетаётган эдим. У зот:
«Эй Муоз, Аллоҳнинг Ўз бандаларидаги ҳаққи нимаю, бандаларнинг Аллоҳдаги ҳақлари нима, биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедим. У зот: «Албатта, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи У Зотга ибодат қилишлари ва У Зотга бирор нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳақлари эса У Зотга ширк келтирмаганни азобламасликдир», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу билан одамларга хушхабар бермайми?» дедим. У зот: «Уларга хушхабар берма, яна суяниб қолишмасин», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми, дедилар. Мен .Ҳа,, дедим. Ибн Аббос
давоми...
3929 12:25 / 20.11.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақанинг ажри
давоми...
3678 08:20 / 21.01.2018
. ,. . Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳақиқий бахил ndash ҳузурида мен зикр қилинганимда, менга саловот айтмаган кишидир,, дедилар,.Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар.
1916 11:46 / 09.07.2019
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффатни ва беҳожатликни сўрайман,, деб айтардилар.Имом Муслим ривоятлари.
3469 09:05 / 31.12.2017