1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ

09:20 / 30.05.2018 4072 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. Биз билан Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо ва бир неча саҳобалар ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимиздан турдилар-да, ҳаяллаб кетдилар. Бир-биримиздан жудо бўлиб қолармикинмиз, деб хавф қилдик. Қўрқиб ўрнимиздан турдик. Мен биринчи бўлиб қўрқдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ахтариб чиқдим. Бора-бора ансорийлардан бирининг (боғи) деворига етдим... (Ҳадисни узун ҳолатида баён қилиб, қолганини қуйидагича давом эттирдилар.) ...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Боргин-да, мана бу деворнинг орқасида чин қалбидан ишонч ила «Ла илаҳа иллаллоҳ», яъни «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ», деб айтган кишига йўлиқсанг, унга жаннат бўлишини хурсандлик билан хабарини бер», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .6409. Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага давоми...

2032 08:51 / 22.12.2018
Абу Тариф Адий ибн Ҳотам Тоий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг.Кимки бир нарсага қасам ичиб, сўнгра унданда Аллоҳга давоми...

3128 12:10 / 01.01.2018
. ,. . Абу Жуҳайм Абдуллоҳ ибн Ҳорис Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар намоз ўқувчининг олдидан давоми...

1808 09:35 / 27.10.2019
. ,. .5774. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга тўртбурчак чиздилар. Ўртасига давоми...

2519 07:35 / 19.10.2018