1446 йил 4 жумадул аввал | 2024 йил 06 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Инсоннинг яралиши

21:53 / 08.05.2018 10360 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик.

Ушбу оятда инсон яратилишининг бошланғич босқичи ҳақида сўз кетмоқда. «Сулола» сўзи бир нарсадан аста-секин мулойимлик билан суғуриб олинган нарсани англатади. Демак, инсон Аллоҳ таоло томонидан лойдан суғуриб олингандир. Инсоннинг бошланиш нуқтаси лойга бориб тақалади.

«Муъминун» Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик.

Яъни «Инсон жинсининг бошланишини лой сулоласидан қилганимиздан кейин, ота сулбидан нутфа ҳолида чиқиб, мустаҳкам қароргоҳга, яъни онанинг раҳмига – бачадонга ўрнашадиган қилдик».

«Муъминун» Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан чайналган гўшт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик. Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди.

Эркак кишининг сулбидан аёлнинг бачадонига тушган нутфанинг бир босқичдан иккинчисига ўтишининг Қуръондаги васфи энг тўғри, энг аниқ васф эканини ушбу оятлар нозил бўлганидан кейин, ўн тўрт аср ўтиб, ҳомила илми бўйича дунёнинг энг кўзга кўринган ғайримусулмон уламолар тасдиқ қилдилар.

«Сўнгра нутфадан алақа яратдик...»

«Мустаҳкам қароргоҳ бўлмиш бачадонда унга эркакнинг сулбидан тушган нутфадан алақа яратдик». Яъни эркакдан тушган уруғлик аёлдаги тухум билан урчигандан сўнг, алақага (зулукка) айланадиган қилдик. Эски тафсирларимизда «алақа»ни «лахта қон» деб аташган. Лекин араб тили қомусларининг бирортасида «алақа – лахта қон», дейилмаган. «Алақа» ҳаммага маълум ва машҳур зулук номли қон сўрадиган ҳайвондир. Қадимги тафсирчиларимиз нутфа урчиб, ҳомила пайдо бўлган биринчи босқичида лахта қон моддасига ўхшаш бўлгани учун «алақа»ни «лахта қон» деб тушунтирганлар. Ҳамма шуни айтиб, ёзиб ва тушуниб юраверган. Замон ўтиб, илм ривожланиб, турли асбоблар воситасида нутфанинг бачадондаги ҳолини, алақага айланган ҳолини кўриш имконлари очилгандан сўнг, Қуръони Каримнинг яна бир мўъжизаси ошкор бўлди. Ўша алақа деб номланган лахта қон зулук шаклида бачадон деворида ёпишиб, ундан озуқа сўриб турар экан. Бу ҳақиқатни англаб етган ҳомила илми олимлари Қуръони Каримнинг илоҳий Китоб эканида шубҳа йўқлигига тан бердилар.

«...алақадан чайналган гўшт яратдик...»

Нутфадан алақага айланган зулукка ўхшаш лахта қонни чайналган гўштга ўхшаш нарсага айлантирдик.

«...чайналган парча гўштдан суяк яратдик...»

Инсоннинг суяклари шу тариқа пайдо бўлди. Аллоҳ таолонинг қудратини қарангки, гўштдан суяк ҳосил қилади. Бола онасининг қорнида эканида у суяк юмшоқ бўлади. Туғилганидан кейин қаттиқ жисмга айланади.

«...бас, суякка гўшт қопладик...»

Гўштдан суяк яратиб туриб, яна ўша суякка гўшт қоплаш ҳам ажойиб бир нарса.

«...сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик».

Инсонни гўшту суякдан иборат ўзга жонзотлар каби қилиб қўймадик. Уни тамоман бошқача, ўзига хос бир жонзот этиб пайдо қилдик. Унинг жисми умуман бошқача, руҳи, ҳис-туйғулари, қувватлари, ақл-заковати ва бошқа хусусиятлари умуман ўхшаши йўқдир.

«Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди».

Аллоҳдан ўзга яратувчи йўқдир. Инсоннинг яратилиши жараёнини олиб кўрайлик. Бу жараёнларнинг қайси бирида Аллоҳдан бошқа зотнинг иштироки бор? Ҳатто бола пайдо бўлишининг бевосита сабабчилари – ота билан она ҳам бу жараённи кутиб, кузатиб туришдан бошқа ҳеч нарсага қодир эмаслар. Биз у қилиб юбордик, биз бу қилиб юбордик, деб мақтанадиган мутахассислар эса бўлаётган мазкур жараённи ташқаридан туриб кузатадилар, холос.

Ушбу далилларнинг ҳар бири инсонни ҳақиқий иймонга чорламоғи лозим. Лекин инсоннинг қиссаси тўлиқ одам шаклида онадан туғилиши, бу дунёда ҳаёт кечириши билан тамом бўлиб қолмайди.

«Муъминун» Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлувчилардирсиз.

Яъни «Эй инсонлар, юқорида айтилганларни бошингиздан кечиргандан кейин, шак-шубҳа йўқки, ўлувчидирсиз». Ўлим ҳам инсон ҳаётидаги бир босқичдир. У бу дунёнинг вақтинчалик ҳаёти билан у дунёнинг абадийлик ҳаёти ўртасидаги маълум бир босқич, холос. Чунки бу босқичдан

«Муъминун» Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилурсиз.

Ана шундан сўнг абадий ҳаёт бошланади. Абадий ҳаётнинг қай тарзда кечиши эса бу дунё ҳаётида иймонли ёки иймонсиз ўтиш, солиҳ ёки гуноҳ амаллар қилишга боғлиқдир. Ким иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган бўлса, жаннатлардаги нозу неъматлардан абадий баҳраманд бўлиб, роҳат-фароғатда ўтади. Ким иймонли ҳолда гуноҳ ишларга «шўнғиган» бўлса, жаҳаннамдаги азоб-уқубатлардан «насибаси»ни олмагунча, жаннатга киролмайди. Ва ким куфр келтириб, иймонсиз ҳолда вафот этса, ҳар қанча солиҳ амаллар қилган бўлса ҳам, жаҳаннамдаги азоб-уқубатларда абадий қолади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Холиқ,нинг маъноси .Бориъ, билан бирга келганда .тақдир қилувчи, ndash .ўлчовли қилувчи, бўлади. .Бориъ,нинг маъноси эса .пайдо қилувчи,, .вужудга келтирувчи, бўлади. давоми...

5095 20:05 / 02.12.2019
Аршни кўтариб турганлар ва унинг атрофидагилар Роббларига ҳамд ила тасбеҳ айтурлар, Унга иймон келтирурлар ва иймон келтирганларга мағфират сўрарлар .Роббимиз, давоми...

6546 19:14 / 21.02.2018
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши хутба қилаётиб .Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг .Албатта, аҳли дўзахнинг энг оз азобланадигани давоми...

4697 19:09 / 02.12.2016
Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга умматларини қутқариш учун икром қилиб берган ҳовуз ҳақдир.Шарҳ Ҳовузнинг сифатида келган ҳадислардан қуйидагилар давоми...

3541 13:02 / 06.07.2020
Аудиолар

133586 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53936 14:35 / 11.08.2021