1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қиёмат куни халойиқ

13:20 / 19.04.2018 3801 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Миқдод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Қиёмат куни халойиққа қуёш яқинлаштирилади. Ҳаттоки, у билан қуёш ўртасида бир мил (ўлчов) миқдорича қолади», дедилар. (Бу ҳадиснинг ровийси Сулайм ибн Омир розияллоҳу анҳу қуйидагиларни Миқдоддан ривоят қилдилар: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам милдан нимани мақсад қилганларини билмадим. У ер ўлчанадиган мил ёки кўзга сурма қўяётганда истеъмол қилинадиган мил бўлиши мумкин».) «Сўнгра кишилар амаллари миқдорича ўз терларига ғарқ бўлишади. Улардан тўпиқларигача ғарқ бўладиганлари, тиззаларигача ғарқ бўладиганлари ва белларигача ғарқ бўладиганлари бор. Ва баъзиларини ўз терлари юганлаб қўяди», деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламқўллари билан оғизларига ишора қилдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . ,. .89. Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар бомдод намозини давоми...

3143 08:08 / 08.12.2019
. ,. . Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Биздан бир ҳадисни эшитиб, уни ёдлаб олиб, бошқасига давоми...

2754 09:53 / 27.02.2019
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, менинг ва Аллоҳ мени унга юборган нарсанинг мисоли, ўз қавмига келиб .Эй давоми...

3809 10:40 / 11.08.2017
. . . ,. . ., . ., . . , . .6686. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан давоми...

2907 09:48 / 21.01.2019