1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат - Мутаассибликда айбловлар

12:18 / 17.04.2018 3271 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

-Кавсарийга қарши тоифалар уни “олимлиги – таассублигининг соясида қолиб кетган” деб айблашади. Уларга кўра, “Ибн Ҳажар муҳаддислар биографика илмида қандай бўлса, Кавсарий ҳадис илмида айни шундай даражада. Лекин мутаассиб бир ҳанафий бўлиши, унинг илмини эътиборсизлаштирган.”

Кавсарийни илмда енголмаганлар, энди турли-туман бўхтонлар билан талабаларни ҳам ундан узоқлаштирмоқдалар. Афсуски бу пропаганда маълум даражада ўз таъсирини ҳам кўрсатган. Қаерда кутубхона ёки китоб дўконларига бормай, учратган талабаларимдан Кавсарий ҳақида сўрасам, унинг асарларини ўқимаганлари етмагандек, “У бир мутаассиб ҳанафийдир”, дейиш билан кифояланмоқдалар. Бу ҳолат араб мамлакатларининг университетларида илк диний таълим бераётган ўқитувчиларда ҳам учраб турибди. Бу каби айбловларга фикрингизни билмоқчи эдим...

Шайх Муҳаммад Аввома - Аввало, таассуб нима? Шуни таҳлил қилишимиз лозим. Олимларга кўра таассуб – ҳақиқат бошқа томонда бўлса-да, бошқа бир кишининг гапи ёки қарашини олишга айтилади. Мисол учун Абу Ҳанифа ва Шофеъий бирор масалада ихтилофга боришса, - шахсан ўзим толиби илмман, ҳанафий бўлиб ўсганман, ҳанафийман - Абу Ҳанифа шундай-шундай деяпти-ю, лекин Шофеъий эса, унга тескари нарсани гапиряпти. Мавзуга алоқадор барча далиллар Шофеъий томонда эканлигини кўриб-билишимга қарамай, Абу Ҳанифанинг қарашини далилсиз оладиган бўлсам бу – таассублик ҳисобланади. Таассуб айнан мана шу нарсадир. Бу маънодаги таассуб – фисқ ҳисобланади. Агар биз олимларимизни мутаассибликда айблайдиган бўлсак, мисол учун Нававий, Шерозийни мутаассиб шофеъийлар, Марғинонийни мутаассиб ҳанафий, дейдиган бўлсак, биз уларни фосиққа чиқарган бўламиз. Уларга бўхтон қилган бўламиз. Мусулмон инсон шундай қилиши мумкинми? Албатта, йўқ! Бунинг энг яхши чораси: “Фалончи олим мазҳабини қаттиқ ушлаган”, дейишимиз кифоя. Ҳа, олимларимиз маълум бир мазҳабга тобеъ бўлиб етишганлар. Чунки маълум бир мазҳабнинг қарашлари қабул қилинган жойларда яшаганлар.

Сизга шундай мисол келтираман: Сиз турксиз, мен эса сурияликман... Сиз Туркиянинг одатларига ўргангансиз. Мен эса бошқа мамлакатникига. Сиз ўз одатларингизга кўра иш қилсангиз, мен ҳам ўзимникига кўра иш қиладиган бўлсам, ташқаридан бизни кўрган бошқа одам на сизга, на менга ўргана олади. Яна иккимиз ҳақимизда гапирадиган бўлсак, бошқа-бошқа мамлакатларда улғайганимиз учун сиз ейдиган нарсалар бошқа, меники бошқа бўлади. Сиз ўз юртингизникини яхши кўрасиз, мен ўзимникини. Меникини сиз ёқтирмайсиз, сизникини мен. Бу нарсани танқид қилиш асло тўғри бўлмайди. Ақл ҳам бунга қаршидир.

Нега?

Чунки, иккимиз ҳам маълум одатлар атрофида, турли одамлар орасида етишдик. Илм ҳам худди шундай. Олимларимиз маълум бир одат ва мазҳабларда етишдилар, ёшликларидан бошлаб, 20-30 ёки 50-60 йил давомида ўша мазҳабларга эргашиб яшадилар. Маълум бир ўлчов, тушунча, руҳ, ақл, етишиш, одатлар... Буларнинг барчаси қандай қилиб бир онда ўзгариши мумкин?... Унинг қон-қонига сингиб кетган нарса, энди ундан қандай қилиб ажралиши мумкин? Агар бирор мазҳабга боғланган бўлса, унга ҳурмат кўрсатилади. Бунда Исломга зид томони йўқ. Лекин бу ерда яна бошқа бир нуқта бор, у ҳам бўлса, олимларимизнинг уфқлари нақадар кенг эканлигини кўрсатади: Ҳақиқатдан ҳам бир ҳанафий олим шофеъийни ҳурмат қилади; Шофеъий ҳам ҳанафийни ҳурмат қилади. Шу боис ҳам “Фақат бизнинг мазҳабимиз ҳақ!” дейиш ҳар икки томонда ҳам нотўғри деб қабул қилинган. Худди шу тарзда “Бошқа мазҳаблар хато, адашган” деган сўзни ишлатиш ҳам нотўғри ҳисобланади. Уларнинг тўғри топганлари бизни адаштирмагани сингари, уларнинг хатолари ҳам бизни тўғри қилиб қўймайди. Бироз олдин ҳам айтиб ўтганимдек, таассубнинг илмий маъноси: далили бор олимнинг сўзини қўйиб, далилсиз бўлиб якка қолиб кетишдир. Далилга қарамай, тўғрини қўйиб, маълум бир шахсларнинг қарашларини олишдир. Бошқа бир кишининг қарашини Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг суннатига алмашишдир. Бу эса айни пайтда фисқдир. Лекин менда аниқ бир далил бўлса, сенда ҳам ўзинг тўғри деб билган далил бўлса, бунга далилларга асосан қарашларни ҳимоя қилиш дейилади, таассуб дейилмайди. Фалончи олимнинг ёки фалон мазҳабнинг қарашларида собит туриш ёки турли қарашга эга бўлиш ҳаром бўлмагани сингари, фисқ ёки хато ҳам бўлмайди.

Мисол учун фиқҳда кўп нарсалар ихтилофли. Баъзан далил, баъзан далилнинг далолати зонли (гумонли) ҳисобланади. Бу каби нарсаларда олимларимиз кучли эканлигига ишонган далилни қабул қилишлари ёки далилнинг далолатини янада очиқ бўлганини олишлари таассуб эмас, аксинча илм омонатига садоқат ҳисобланади. Олим бўлишлари айнан шуни тақазо қилади. Шундай экан, юқорида зикр қилинган шахсларнинг Кавсарийга мутаассиб айбини қўйишларининг сабаби, ё таассубнинг маъносини тўғри билмайдилар ёки бўлмаса ўша шахсларнинг бўхтончи эканлигидан далолат беради.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суфён ибн Уяйнадан Муҳаммад ибн Маймун Маккий ривоят қилганлар .Иброҳим ибн Адҳамга .Уйлансангиз бўлмайдими, ndash дейилганда, у киши .Нафсим зўрлик қилмаганида, давоми...

957 11:48 / 15 декабрь
Одинахон Муҳаммад Содиқ қизи,олима, .Муслимаат.уз, сайти раҳбари, .Омина, электрон журнали бош муҳаррири Бир неча йил Ватандан йироқда яшаганимизнинг давоми...

8013 18:26 / 14.05.2018
Шайх Муҳаммад Аввома Шайх Имом Зоҳид алКавсарийга алоқадор ҳар қандай саволга жавоб беришим мумкинАҳли сунна ва жамоа мактабининг энг забардаст тамсилчиси давоми...

4946 21:05 / 13.04.2018
80 ёшимдаги илмга бўлган қизиқишим 20 ёшимдагидан кўра кучлироқ эди.Ҳофиз ибн Ражабнинг .Зайлу табақатул ҳанобила, китобидан буюк қори, фақиҳ, усул олими, воиз, давоми...

2467 17:00 / 14.02.2021