1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 250-оят

09:30 / 02.04.2018 4361 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жолут ва унинг лашкарларига рўбарў келганларида: «Роббимиз, устимиздан сабр тўккин, қадамларимизни собит қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин», – дедилар. Бақара 250. 

Улар душман билан тўқнашганларида дуо қилиб, Аллоҳдан сўрайдиган нарсаларини сўрашга шошилдилар. Ўша пайт дуо қабул бўладиган пайт. Ҳақиқий мўминлар ҳар доим Аллоҳни эсдан чиқармайдилар. Аллоҳнинг кўрсатмасига биноан, керакли тадбирларни ишга соладилар ва ҳамма нарса қўлида бўлган Зотга ёлворадилар.

«Роббимиз, устимиздан сабр тўккин» ибораси сабр худди тўкиладиган нарсадек тасаввур беради. Худди сувни тўккандек, бошидан тўкиб юборса, оқиб, оёғига тушади. Энг керакли нарса бўлганлиги учун мазкур мўминлар энг аввал сабрни зикр қилишди.

«…қадамларимизни собит қилгин…»  «буулуғ ишда қадамимиз тойилмасин, собит турсин». Бу ҳам Аллоҳнинг ёрдами билан бўладиган иш.

«…ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин», – дедилар».

Мўминларнинг орзуси кофирлар устидан ғолиб чиқишдир. Уларнинг орзуси рўёбга чиқди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Эй Одам, уларга буларнинг исмларини айтиб бер,, ndash деди. Уларга ўшаларнинг исмларини айтиб берган чоғида .Сизларга .Осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар давоми...

5079 16:06 / 14.08.2017
Бақара 277. Албатта, иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган, намозни тўкис адо этиб, закотни берганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф давоми...

3586 22:48 / 31.05.2017
Бақара 187. Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ ўзингизга хиёнат давоми...

4212 19:30 / 25.01.2018
3. Жазомукофот кунининг эгасидир.Яъни .У қиёмат кунининг подшоҳидир,.Ушбу ояти каримада қиёмат куни Явмиддийн деб номланган. .Дин, сўзи араб тилида .ҳисоб,, .жазо,, давоми...

3969 18:05 / 20.03.2017