1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Шартнома

17:43 / 29.03.2018 5546 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу битим ___ йил ___ ой ____ кунда(жой номи)да (Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, жинси, яшаш жойи (паспортга мувофиқ)(бундан кейин сотувчи деб юритилади) ва (Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, жинси, яшаш жойи (паспортга мувофиқ)) (бундан кейин харидор деб юритилади) томонларидан тузилди.

Ушбу битим ___ йил ___ ой ____ кунда (жой номи)да қуйида СОТУВЧИ деб юритилувчи Фалончи Фалончи ўғли (исми-шарифи, фамилияси, туғилган санаси, жинси, паспортида кўрсатилган яшаш жойи) ҳамда қуйида ХАРИДОР деб юритилувчи Фалончи Фалончи ўғли (исми-шарифи, фамилияси, туғилган санаси, жинси, паспортида кўрсатилган яшаш жойи) томонидан тузилди.

БИТИМНИНГ АСОСИ:

Сотувчи ва харидор ушбу битимни ўз розиликлари билан имзоласалар, қуйидаги келишув амалга ошади:

– СОТУВЧИ (русуми, ишлаб чиқарилган жойи ва йили, от кучи ва бошқа маълумотлар) машинани ХАРИДОРГА Ўзбекистон давлат валютасида 36 000 000 (ўттиз олти миллион) сўмга сотиб, 6 000 000 (олти миллион) сўм маблағни биринчи бўлак сифатида олди. ХАРИДОР қолган 30 000 000 (ўттиз миллион) сўмни 2014 йилнинг 1 мартидан 2015 йилнинг 1 февралигача, яъни 12 (ўн икки) бўлакда, ҳар ойнинг 1 (биринчи) кунида 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўмдан СОТУВЧИга тўлаб боради.

– ХАРИДОР ушбу (русуми, ишлаб чиқарилган жойи ва йили, от кучи ва бошқа маълумотлар) машинани айтиб ўтилган қайдлар асосида сотиб олиш шартини қабул қилди.

КЕЛИШУВ ШАРТЛАРИ:

Сотувчи ва харидор ушбу битимнинг қуйидаги шартларига келишиб олишди:

1. Сотувчи сотилаётган (русуми, ишлаб чиқарилган жойи ва йили, от кучи) машинанинг ўз мулки эканини тасдиқлади.

2. ХАРИДОР ушбу машинани ўз кўзи билан кўрганини, савдони бузиб, сотувчига машинани қайтариб бериш учун ҳеч қандай сабаб йўқлигини тасдиқлади.

3. ХАРИДОР савдода қайд қилинган маблағ бўлакларини милодий 2014 йил 1 январдан 2014 йил 31 декабргача, яъни 12 (ўн икки) бўлакда ҳар ойнинг 1 (биринчи) кунида Ўзбекистон давлат валютасида 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўм миқдорда СОТУВЧИга кўрсатилган манзилга етказиб беришга рози бўлди.

4. ХАРИДОР тўлов бўлакларини адо қилгунга қадар СОТУВЧИ ундан гаров ёки кафолат талаб қилиши мумкин.

5. Харидор 4-бандга рози бўлса, келишилган тўлов бўлакларини тўлай олишининг исботи учун молиявий кафолат, ишонч қоғозлари ёки кўчмас мулк ҳужжатлари кабиларни тақдим қилади.

(Бизда сотувчи ушбу машинанинг фақат ҳужжатларини гаров сифатида ушлаб туришини йўлга қўйиш мумкин. Лекин бу харидорга машинани мулк сифатида тасарруф қилиш ҳуқуқига тўсқинлик қилмаслиги билан бирга шу кўринишдаги гаровни қўйган бўлса харидор савдо молини учинчи шахсга сотиб юбориши тўғри бўлмайди)

6. Харидор келишилган бўлаклардан бирини (харидор бунинг неча марталигини сотувчи билан келишиши мумкин) сабабсиз бера олмаса, сотувчи қолган бўлакларни нақд беришни талаб қилиш ҳаққига эга бўлади.

7. 6-банддаги ҳолат юзага келганда сотувчи харидордан қолган бўлакларни нақд олар экан, нақд олаётган бўлаклардаги фойдаларни олмайди.

 (Чунки аслида насия савдоси сабабли нарх оширилган эди. Бу вазиятда эса тўловни нақд олиш билан насия савдоси нақд савдога айланмоқда. Шунинг учун ҳам сотувчи нақд олган қисмидаги қўйилган фойдаларни олмайди. Мабодо фойдаларни олмоқчи бўлса, насия муддатини кутсин. Йўқ, кутмайман деса нақд олар экан уларнинг фойдасини олмасин. Шу сабабли ҳисоб-китоб жараёнида икки тараф ҳам ҳар бир бўлакнинг фойдасини алоҳида белгилаб боришлари маъқул бўлади).

8. Агар харидор агар бошқа ўринда тўлашга келишилмаган бўлса, харидор тўлов бўлакларини сотувчи яшайдиган манзилда беради.

9. Харидор келишилган маблағларни тўла адо қилиб бўлгач, сотувчи гаров ёки кафолатларни эгасига қайтариб беради. Сотувчи харидорга машинани топширгач, ушбу машинага етадиган ҳеч қандай зарарга масъул бўлмайди.

10. Келишилган маблағнинг барчаси ёки аксар қисми адо қилингач, сотувчи машинани қайтариб олиши ёки унинг нархига устама қўйиши мутлақо жоиз эмас.

11. Расмий шартнома давомидаги сарф-харажатлар, мулкни кўчириш каби тўловлар харидор зиммасига юкланади.

12. Ушбу битим икки нусхада имзоланиб, ҳар икки томонда бир нусхадан сақланади. Шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов жадвалини икки томон юзма-юз тўлдириб боришади.

Сотувчи: ..................... имзо /__________/

Харидор: ..................... имзо /_________/

Гувоҳлар:

1. ................................ имзо /_____________/

2. ................................ имзо /_____________/

00.00.00 Жума.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

 (Бозор ва унга боғлиқ масалалар китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суриялик олим Муҳаммад Хайр ашШиъолга Ҳайсам исмли бир тикувчи айтиб берган экан. Ҳикоя соҳиби шундай дейди.Менинг тикув корхонам бор эди. Қўшни аёллардан Умму давоми...

1907 14:00 / 09.07.2021
Эй иймон келтирганлар Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга парокандалик келтиришда бўшашмаслар. Машаққатда қолишингизни хоҳлайдилар. Нафратлари давоми...

4380 16:28 / 04.01.2018
Ҳикоя қилишларича, бир аёл оиласи учун ҳар куни нон ёпарди. Шу нон ёпиш асносида оч қолган йўловчилар учун ҳам қўшимча нон тайёрлар эди. Янги, иссиққина тандирдан давоми...

2956 17:00 / 08.08.2022
Мусулмон инсон кийиниш маданияти бўйича қуйидагиларга амал қилади.1. Либос учун ишлатилган мато ипак мато каби, шариатда ҳаром қилинган бўлмаса, ҳалолдир.2. Шаръий давоми...

6431 02:53 / 21.04.2017