1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусҳаф муборак!

13:29 / 29.03.2018 8285 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бугун тарихий кун бўлди!

2018 йилнинг 28 март санаси Ўзбекистонимиз тарихига ажойиб янгилик билан кирди. Аллоҳ таолонинг муборак каломи, барчани ожиз қолдирувчи мўъжиз каломи бўлмиш мусҳафи шариф узоқ давом этган узилишдан сўнг, истиқлол йилларида илк бор чоп қилинди. Жаннатмакон юртимиз пойтахти Тошкентнинг Ал-Хоразмий даҳасига кираверишда жойлашган илму ирфон марказининг савдо мажмуасида «Ҳилол-нашр» мажмуаси томонидан чоп қилинган мусҳафимиз халққа тақдим қилинди. Қалбларимиз шодликка тўлиб-тошди, кўзларимизга яна бир бор севинч ёшлари қалқиди.

Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишларга бош-қош бўлганларга, ҳисса қўшганларга беҳисоб ажру савоблар берсин! Хусусан, ноширимиз Исмоил ҳожи Муҳаммад Содиқ жанобларига ажру савобларини кўпайтириб берсин, даражаларини Қуръон билан баланд қилсин, Қуръон ҳидоятида бардавом қилсин, охиратда Қуръон шафоатига эриштирсин!

Ушбу манфаатли илм ва садақаи жорияларнинг савобу самаротларидан у кишининг падари бузрукворлари, барчамизнинг устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини, у зотнинг қиблагоҳлари Муҳамммад Юсуф ҳожи домлани ҳамда ушбу хонадон аҳлларидан ўтган барча азизларни то рўзи маҳшар баҳраманд айлаб турсин, қабрларини нурга тўлдирсин! Волидаи муҳтарамаларига узоқ умр берсин, Ўзининг офияти ва баракотида бардавом қилсин!

Бу ишга моддий ва маънавий улуши қўшилган ҳар бир мўмин-мусулмон биродарларимизнинг Қуръонга қилган хизматларини садақаи жорияга айлантирсин, савобларидан ўтганларини баҳраманд қилиб, фарзандларидан ҳам дину диёнатга, Қуръонга, ҳадисга, шариатга хизмат қиладиган улуғ уламолар етишиб чиқсин!

Аллоҳ таоло юртимизга ёғдираётган неъматларини янада зиёда қилсин!

Ёмон кўзлардан, ҳасад, иғво, бўҳтонлардан, макру ҳийлалардан асрасин!

Бу буюк хизматда қоим бўлиб турган барча азизларимизга доимо куч-қувват берсин, Ўзи мададкор бўлсин! Аллоҳ таолонинг динига хизмат қилганларга бахту омад ёр бўлсин!

 Дуоларимизнинг охири – оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 26 март куни Қадр кечаси оқшомида 27 кун давомида 1700 дан зиёд масжидда қориларимиз томонидан ўқилган Қуръони Каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади. Диёримиз давоми...

1275 17:39 / 26.03.2025
Кеча, 25 октябрь куни Қуръони Карим қироати олими, мисрлик шайх Ёсир Абдулбосит Муҳаммад Салим Абдуссамад юртимизга ташриф буюрди. Тошкент халқаро аэропортида давоми...

2316 14:54 / 26.10.2022
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб асарлар муқаддас динимизнинг ўрганишда, ўзлигимизни англашда энг муҳим дарсликлар вазифасини давоми...

5509 19:10 / 24.12.2018
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани .Оқ қамиш, овул фуқаролари йиғинидаги .Мискин бобо, масжиди янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда давоми...

2257 18:30 / 23.02.2021