1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Тавба ва истиғфор (5-қисм)

16:23 / 28.03.2018 3708 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Учинчи қисм. Фарз амални тарк қилиш (масалан, намозни тарк қилиш), қасддан таҳоратсиз намоз ўқиш, бировнинг намоз ўқишига тўсқинлик қилиш, закот беришдан бош тортиш, Рамазон рўзасини узрсиз тутмаслик, ота-онага оқ бўлиш, ота-онани лаънатлаш, ноҳақ қон тўкиш, ўз жонига қасд қилиш, қатлга ёрдам бериш, қатлга сабабчи бўлиш, жанг майдонидан қочиш, сохта табиблик қилиш (чунки касал бундан зиён кўриши ёки ўлиши мумкин), залолатга чақириш, ҳаром ишга ёрдам бериш, хамр, маст қилувчи ва наркотик моддаларини истеъмол қилиш, тайёрлаш ва сотиш, шаръий заруратсиз ўлимтик, қон ва чўчқани, қуруқликда яшовчи йиртқич ҳайвонларни, йиртқич қушларни истеъмол қилиш, сеҳр қилиш, нонкўрлик, исроф, бахиллик, аҳдни бузиш, ғаддорлик, қариндошлик алоқаларини узиш, ёлғон, Аллоҳ ва Унинг Расули номидан ёлғон тўқиш, илмни яшириш, ёлғон қасам, ваъдага хилоф қилиш, баҳслашганда ҳақоратга ўтиб кетиш, одамга ва ҳайвонга зулм қилиш, зулмга ёрдам бериш, одамлар ва ҳайвонларни бир-бирига гижгижлаш, ҳайвонларни очидан ўлгунича қамаб қўйиш, қафасда яшамайдиган қушни қафасга қамаб ўлдириб қўйиш, ҳайвоннинг юзига тамға босиш, тирик ҳайвонни нишон қилиб олиб, ов қилишга машқ қилиш, бир ҳайвоннинг кўз ўнгида бошқасини сўйиш, хиёнат, жосуслик, мусулмонларнинг сир-асрорини душманга ошкор қилиш, ғийбат, чақимчилик, бўҳтон, одамни ва ҳайвонни лаънатлаш, коҳин ва фолбинларга бориш ва уларга ишониш, қўшнига озор бериш, макр-ҳийла қилиш, маййитга айтиб йиғлаш, берган садақасини миннат қилиш, кибрланиш, фахрланиш, кеккайиш, худбинлик, ҳасад, пешобдан сақланмаслик, баданини нажосатга булаш, одамларнинг йўлига, мевали ёки сояли дарахтларнинг тагига қазои ҳожат қилиш, тилла ва кумуш идишларда еб-ичиш, эркакларнинг ипак кийиши, тилла тақиши, жони бор нарсаларни тасвирлаш (қўл билан чизиш, йўниб ёки тикиб ясаш), овчи ва чўпон итдан бошқасини боқиш, нарда ўйнаш, лаҳвни ўзига касб қилиб олиш, сағира – кичик гуноҳларда бардавом туриб олиш.

Аллоҳим, нафсларимизнинг ёмонлигидан паноҳ бер!

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули Сиз биз билан ҳазилмутойиба қиласизку, дейишди..Мен ҳақдан бошқани гапирмайман,, дедилар,.Бухорий ривоят давоми...

5411 22:58 / 14.05.2018
Ҳар бир банда учун унинг ҳаётидаги инсоний алоқалар муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам Исломда бу алоқаларга алоҳида эътибор берилиб, барча алоқаларни гўзал давоми...

5361 17:02 / 09.07.2017
Борлиқнинг барчаси зулматдир. Албатта, фақатгина Ҳақнинг унда зоҳир бўлишигина уни нурлантирадир. Бас, ким борлиқни кўрсаю, унда ёки унинг ёнида, ёки ундан олдин, давоми...

4763 14:08 / 24.09.2017
Қадимдан ахлоқ илми уламолари .Одамдаги хулқлар унинг яратилишида қўшиб яратилган бўладими ёки киши ахлоқни кейин ўрганадими, деган саволга жавоб беришда давоми...

5043 15:34 / 24.10.2017