1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ҳаёт менга шундай таълим берди

18:13 / 27.03.2018 5579 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақиқат шуки, сиздаги гўзал ахлоқ бошқаларнинг бадхулқлиги сабабидан мукаммаллик сари кўтарилиб боради.

Агар сиҳат-саломатлик бўлмаганда, инсон вожиб амалларни қилмас, фазилатли амалларга шошилмаган бўларди;

Агар вожиб ва фазилатли амаллар бўлмаганда, бу ҳаётда инсоннинг мавжудлигидан бирор маъно бўлмасди.

Ҳаётдаги буюк муваффақият

Ҳаётингиздаги буюк муваффақият – бу ўзингизнинг рағбатларингиз ва аёлингиз рағбатлари орасида мувофиқликни сақлай олишингиздир.

Ҳақ ва ботил суҳбати

Бир куни ҳақ ва ботил йўлда кетаётиб, баҳслашиб қолишди. Ботил гап бошлади:

  • “Мен сендан бир бош устунман”.
  • Ҳақ жавоб берди: “Мен сендан мустаҳкам ва собитроқман”.
  • Ботил: “Мен сендан кучлироқман”.
  • Ҳақ: “Мен сендан боқийроқман”.
  • Ботил: “Менинг атрофимда кучлилар ва дабдаба эгалари (жиноятчилар) бор”.
  • Ҳақ: “Худди шунга ўхшаш ҳар бир шаҳарда катта жиноятчиларни унда макр қилиш учун қўйиб юбордик. Улар сезмаган ҳолда фақат ўзларига ўзлари макр қиладилар, холос” (Оли Имрон, 6-оят).
  • Ботил: “Сени ҳозирнинг ўзида ўлдиришга қодирман”.
  • Ҳақ: “Майли, ўлдиришинг мумкимдир, аммо менинг авлодларим бироз вақт ўтса-да сени ўлдирадилар!”.
  • Ҳаётдаги ажиб ҳолат
  • Инсон ҳаётидаги ажабланарли ҳолат шуки, инсон ўзини ўзи ҳалокатга олиб борадиган нарсани талаб қилишдан чарчамайди.


Доктор мустафо ас-Сибоийнинг

 “Ҳаёт менга шундай таълим берди”

китобидан Ҳасанбой Эргашов таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умуман ажамлар, хусусан курдлар Ислом илмларидан восита илмларига қаттиқ эътибор қаратишган. Восита шаръий илмларга восита бўлгани учун шундай номланган илмлари давоми...

3969 05:00 / 02.03.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймҲасан Басрий айтадилар .Аллоҳга қасамки, кишининг динини ғийбатдан кўра тезроқ ейдиган нарса йўқдир,.Ғийбат қийналиб ҳосил қилинган давоми...

8276 05:00 / 06.03.2017
Тилни қабоҳатли гапсўзлардан тиймоқ ҳар бир инсон учун фарзи айндир. Чунки бу нарса катта гуноҳдир.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Набий саллаллоҳу алайҳи давоми...

4075 05:00 / 02.03.2017
Аллоҳ таоло .Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир,, деган Наҳл, 105.Бу ояти каримада давоми...

5223 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

230314 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148883 14:35 / 11.08.2021