1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Гуноҳкорлар учун тайёрланган жазо

20:08 / 26.03.2018 6432 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жиноятчилар сиймоларидан билиниб турар. Ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур.

Демак, гуноҳкорлар қиёматдаги халойиқнинг ичида белгили бўлиб туришади. Шунда азоб фаришталари келиб, уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутиб, жаҳаннамга улоқтирадилар.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!

Жиноятчилар ёлғонга чиқараётган жаҳаннам шудир.

Гуноҳкорларни пешона сочлари ва оёқларидан тутиб, жаҳаннамга улоқтираётган фаришталар шу сўзларни такрорлаб: «Жиноятчилар ёлғонга чиқараётган жаҳаннам шудир», деб айтар эканлар. Бу эса азоб устига азоб, қийноқ устига қийноқ бўлади.

 Улар у (жаҳанам) билан ўта қайноқ сув ўртасида айланурлар.

Гуноҳкорлар гоҳ жаҳаннам ўтида куядилар, гоҳ устиларидан ўта қайноқ сув қуйилади ёки ҳарорат юқорилигидан чанқаб, сув ичмоқчи бўлсалар, уларга ўта қайноқ сув ичирилади.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!

Ушбу ояти кариманинг азоб оятларидан кейин қайта-қайта такрорланишининг ҳикмати ҳақида уламоларимизнинг айтишларича, азоб оятларида осийларни гуноҳдан қайтариш ва тавба қилишга ундов, даъват бор, шунинг ўзи улар учун катта неъматдир ва бу неъматни ёлғон дейишга уларнинг ҳақлари йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири Ҳилол китобидан)


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илми калом, фалсафа ва ботиниядан ўзлари излаган илми яқийнни топишдан умиди узилган имом Ғаззолий ўша вақтнинг яна бир маърифат ўчоғи бўлган тасаввуфга давоми...

6423 14:05 / 07.10.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Қурайш мушриклари қадар ҳақида тортишиб келганларида, давоми...

4759 19:24 / 14.06.2021
. . , . ., . .,. . . ,. . ,. . ,. . ,. . ,. . . Анас розияллоҳу давоми...

4814 19:00 / 19.04.2022
Моликий мазҳаби уламолари ИсмСанаИловаАбу Бакр Боқиллонийҳ. 403м. 1012Абулвалид Божийҳ. 474м. 1081Абу Бакр ибн Арабийҳ. 543м. 1148Абу Абдуллоҳ СакунийVII а. Туғ.Абу Бакр давоми...

3888 14:00 / 30.08.2021