1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Тавба ва истиғфор (3-қисм)

19:45 / 23.03.2018 3886 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввалги суҳбатимизда гуноҳи кабираларнинг мағфират қилинишига доир шартларни айтиб ўтган эдик. Бу сафар эса гуноҳи кабираларнинг ўзини санаб ўтамиз, чунки баъзилар уларни гуноҳи сағира – кичик гуноҳлардан деб ўйлашади.

Ҳалокатга элтувчи гуноҳи кабиралар – Аллоҳ таоло дунёда жазо тайин қилган ҳар бир гуноҳдир (ўғрига, қароқчига, зинокорга, ароқхўрга ва қотилга тайин қилинган жазолар каби).

Шунингдек, Аллоҳ дунё ва охиратда лаънати, ғазаби ва азоби билан таҳдид қилган ҳар бир гуноҳ ҳам кабирадир. Қатъий туриб олинган, одатланиб қолинган ҳар бир кичик гуноҳ ҳам гуноҳи кабира ҳисобланади.

Гуноҳи кабира бошқа бир гуноҳи кабирага қўшилса, янада катталашади. Масалан, Рамазон ойида кундузи хамр ичиш, ҳарамда ёки ҳарам ойларда ўғирлик қилиш ва ҳоказо. Бузғунчилик қанча кўпайса, гуноҳи ҳам шунча катта бўлади.

Гуноҳи кабираларнинг сони ва уларнинг шарҳи хусусида Ҳофиз Заҳабийнинг «Кабоир» китобига, аллома Ибн Ҳажар Ҳайтамийнинг «Завожир» китобига мурожаат қилинади. Гуноҳи кабиралар кўп бўлгани учун уларни уч қисмга бўлиб, учта мақолада айтиб ўтамиз, иншааллоҳ.

Биринчи қисм. Аллоҳга ширк келтириш, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш, Аллоҳнинг «макри»дан хотиржамлик, Аллоҳга ёмон гумонда бўлиш, азон, жамоат ва жумани бекор қилиш, амалдан қолдириш, Мусҳафи шарифни ахлатга ташлаш, Ҳарамда гуноҳ қилиш (Каъбани нажосатлаш, Ҳарамда ов қилиш, у ерга одамларга хавф солиш ва бошқа маъсиятларни қилиш), ҳарам ойларида (муҳаррам, зулқаъда, зулҳижжа ва ражабда) маъсият қилиш, Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйиш, риё – кичик ширк (масалан, машҳур бўлиб, ном чиқариш учун илм ўргатиш, шижоатли дейишсин деб жанг қилиш, сахий дейишсин деб инфоқ-садақа қилиш, ҳар бир тоатни одамлар мақтасин деб қилиш), раҳбарнинг қўл остидагиларга хиёнат қилиши, хусуматчилар ўртасида илмсиз равишда ҳукм чиқариш, ҳукм чиқаришда зулм қилиш, ёлғон гувоҳлик бериш, билиб туриб гувоҳлик бермаслик, Қуръонни ўз раъйи ва ҳавои нафси билан тафсир қилиш, динда илмсиз равишда фатво бериш, одамлар шаръий сабаб туфайли ёқтирмаган одамнинг имом бўлиши, саҳобаларни ҳақоратлаш, Аллоҳнинг валий зотларига адоват қилиш, уламоларни камситиш, одамларга лақаб қўйиш, бировларга айб тақаш, ботил нарса билан мужодала қилиш, бир гуноҳ туфайли мусулмонни кофирга чиқариш, намоз ўқиётган одамнинг олдидан кесиб ўтиш...

Аллоҳим, нафсларимиз ёмонлигидан бизга паноҳ бер!    

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоатларнинг сендан фавт бўлишига маҳзун бўлмаслик ва тойилишлар бўлса ҳам, қилганингга надомат қилмай қўйиш қалбнинг ўлими аломатларидандир.ndash Маҳзунлик ndash давоми...

5795 19:24 / 08.08.2017
Ҳикоя. Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ бир зиёфатга бордилар. Зиёфат аҳли кечикиб қолган бир одамни ғийбат қила бошлади. Шунда Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи давоми...

4112 13:50 / 13.03.2018
Ким неъматларга шукр қилмаса, батаҳқиқ, унинг заволига учрайди. Ким уларга шукр қилса, батаҳқиқ, уларни арқонлари билан боғлайди.Ибн Атоуллоҳ Сакандарий давоми...

4518 17:21 / 27.05.2018
У Зот Унга томон сайр қилувчиларни ва Унга етишганларни ўз амалларини кўришдан ва аҳволларига шоҳид бўлишдан кесди. Чунки сайр қилувчилар уларла ўз амаллари ва давоми...

3267 19:28 / 22.04.2018