1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Сабрнинг мукофоти

12:20 / 12.03.2018 4883 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло: «Сабрлиларга хушхабар беринг», деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 155-оят).

Бошига тушган мушкулотларга сабр қилган бандалар Аллоҳ таолога энг яқин инсонлардир. Фаришталар улардан айрилмайдилар, Аллоҳ уларни гуноҳлардан поклайди, руҳларини мусаффо айлайди, тилларига дуо солади, қалбларини розилик билан тўлдиради. Улар билан бирга ўтириб қолсангиз, Аллоҳдан рози бўлиш, У Зотнинг қазою қадарига таслим бўлиш ҳақида панд-насиҳат қилишади. Гоҳида улардан кўнгил сўраб, ҳамдардлик билдирасиз, ҳолбуки улар сиз айтган нарсаларни яшаб, ҳис қилиб турган, кўзлари билан кўриб, қазо ва қадарга иймон келтириб турган бўлишади. Асал еяётган одам билан асалнинг ширинлигини тавсифлаб берилган одам ўртасида қандай катта фарқ бор!  

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадиси қудсийда шундай дейилади: «Аллоҳ таоло қиёмат куни: «Эй Одам боласи, Мен бемор бўлдим, кўргани келмадинг», дейди. Банда: «Эй Роббим, қандай қилиб Сени кўргани бораман? Ахир Сен Роббул оламин бўлсанг?» дейди. «Фалон бандам бемор бўлди, уни кўргани бормадинг. Агар уни кўргани борганингда, Мени унинг ҳузурида топишингни билмасмидинг?» дейди» (Имом Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган).

Улуғ саҳобий Имрон ибн Ҳусойн ўттиз йил тўшакка михланиб ётганлар. У зотга фаришталар салом беришарди. Баъзилар у кишининг касали оғирлиги туфайли унинг зиёратига бормай қўйди. Муторриф айтади: «Мен Имронга: «Сизни кўргани бормай қўйишимнинг боиси – сиз мана шу аҳволда эканингиз», дедим. У: «Ундай қилма. У Зот бу дардни менга маҳбуб қилибдими, демак, Аллоҳ азза ва жаллага ҳам маҳбубдир», деди». Ё Аллоҳ, бемор дардни ёқтирмоқда, чунки буни унга Аллоҳ ёқимли қилиб қўйган. Иймон ҳаловати дард аччиғидан устун келмоқда!

Ким бемор бўлиб қолганида Аллоҳ таолога ҳамд айтса, «Аллоҳ таоло фаришталарига шундай дейди: «Бу бандамнинг Мендаги ҳаққи шуки, агар уни вафот топтирсам, жаннатга дохил қиламан; агар унга шифо берсам, унга соғлом тана, соғлом қон бериб, гуноҳларини кечириб юбораман» (Имом Молик «Муватто»да ривоят қилган).

Дардга чалиниб, унга рози бўлиб, сабр қилган, ҳатто Аллоҳга ҳамд айтиб, истиржоъ айтган одамнинг ҳоли шу бўлса, дарддан ҳам оғирроқ нарса билан балоланган ва бунга сабр қилган одамнинг ҳоли қандай бўларкин?

Аллоҳим, Сендан авф, сиҳат-саломатлик тилаймиз, дин, дунё ва охиратда доимий офият сўраймиз.

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳикматларидан бирини кўриб қолдим. Унда шундай дейдилар .Бир нарсани яхши кўрсанг, албатта ўшанинг қули бўлибсан, давоми...

7937 00:00 / 23.06.2018
Эй иймон келтирганлар Аллоҳга холис тавба қилинглар Ажаб эмаски, Роббингиз ёмонликларингизни ўчирса ва сизни остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга давоми...

15882 17:33 / 12.10.2017
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсинПайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал салавоту дурудлар бўлсин . ,. . Абу Масъуд давоми...

4949 03:43 / 27.04.2018
13. Бирор мусулмоннинг ҳузурига унинг изнисиз кирмаслик. Уч марта изн сўрайди. Рухсат берса, киради, рухсат бермаса, қайтиб кетади.Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деб давоми...

5042 17:10 / 09.07.2017
Аудиолар

210867 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130132 14:35 / 11.08.2021