1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Аъроф сураси, 30

05:00 / 23.01.2017 4050 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

30. Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топганлар, деб ҳисобларлар.

Одамлар азал-азалдан икки гуруҳга бўлиниб келадилар. Улардан бир гуруҳи ҳидоят топганлар, яъни, мўминлар, иккинчиси адашганлар–кофирлар гуруҳи. Аллоҳ:

«Бир гуруҳни ҳидоят қилди».

Аллоҳ ҳидояти тазйиқ ва зўрлаш билан эмас, Пайғамбар юбориш, китоб нозил этиш, ихлос билан қилинган дуо ва тазарруни қабул қилиш билан бўлади. Юқоридаги қиссадан маълум бўлганидек, ҳатто Пайғамбарлар, авлиё ва солиҳ бандалар ҳам шайтон васвасасидан саломат қолмаганлар. Аммо улар доимо яхшиликни ихтиёр қилганлари, ёмонликдан қочганликлари учун Аллоҳнинг ҳидоятига сазовор бўлганлар.

«Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди».

Уларни ҳам биров мажбур қилиб ёки зўрлаб йўлдан оздиргани йўқ. Ўз ихтиёрлари билан залолат йўлини танлаб олдилар.

«Чунки улар Аллоҳни қўйиб, шайтонларни ўзларига дўст тутдилар».

Уларни шайтон фитнаси шу ҳолга туширди. Икки гуруҳ ҳам Аллоҳ ҳузурига қайтадилар. Ана ўшанда қилган амалларига қараб ҳисоб-китоб бўлади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қасос сурасида марҳамат қилади .УҚуръондан олдин китоб берилганлар ndash улар унга иймон келтирурлар. Уларга тиловат қилинган чоғда .Унга иймон давоми...

1287 19:00 / 15.09.2025
Маълумки, Қуръонсиз Ислом ҳам йўқ, иймон ҳам йўқ. Ҳамма нарса Қуръонга боғлиқ. Нималарга ва қандоқ қилиб иймон келтириш ҳам, нималарга ва қандоқ қилиб амал қилиш давоми...

4835 05:00 / 19.01.2017
29. Йўқ Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос. Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳидоятга сола оларди Ва уларга нусрат бергувчилар давоми...

5337 05:00 / 23.01.2017
иккинчи мақола1924 йил август ойида Ислом жамияти раиси Шайх Муҳаммадхўжа, муфтий Заҳириддин Аълам, ҳукумат вакили Саидқосим Хўжаев ва бошқалар Уфа Диний давоми...

5475 17:50 / 17.12.2019