1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қачон муаззиннинг азон айтаётганини эшитсанглар

09:05 / 04.03.2018 3601 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Қачон муаззиннинг азон айтаётганини эшитсанглар, у айтганидек айтинглар. Сўнгра менга саловот йўлланглар. Ким менга битта саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади. Кейин менга Аллоҳдан василани сўранглар. У жаннатдаги бир макондир. У макон Аллоҳнинг бандаларидан биттасига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимга умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоатим насиб этади», деганларини эшитдим.

Имом Муслим ривоятлари.

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .. , .6209. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Киши гердайиб юришда бардавом бўлади, давоми...

2899 09:50 / 02.12.2018
. ,. . Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Саҳобаларимдан бирортасини сўкманглар Сизлардан давоми...

2054 11:48 / 13.07.2019
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Лаззатларни кесувчи ўлимни кўпроқ эсланглар,, дедилар,.Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.

2080 21:33 / 12.06.2020
Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Сафван ибн Ассал розияллоҳу анҳу ҳузурларига икки маҳсига масҳ тортиш хусусида сўраш учун бордим. У киши Эй давоми...

4784 09:45 / 02.11.2017